«Ғазначилик органларида бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи»


Download 190 Kb.
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi190 Kb.
#1589458
1   2   3   4
Bog'liq
бюджет касса ижросининг бухгалтерия хисоби ва ягона хисоб варағи

Бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари

Маҳаллий бюджет ва Жамғарма бюджетининг ижро этиш бўйича молия органининг бухгалтериясига ҳисобга олинадиган барча операциялар тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак. Пул маблағларини ўтказиш, ҳисоб-китоб характеридаги ва ссудалар бўйича ҳужжатлар молия органининг раҳбари ёки унинг ўринбосари ва бош бухгалтер томонидан, бош бухгалтер йўқ бўлган пайтларда (меҳнат таътили, касаллик, иш сафари ва ҳ.к.) - бош бухгалтернинг ўринбосари ёки штатда ўринбосар йўқ бўлса катта бухгалтер томонидан имзоланади. Ушбу имзоларсиз бухгалтерия ҳужжати ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Зарур реквизитлар билан тўлдирилмаган ҳужжатларга имзо чекиш ман этилади.


. Бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари ва дафтарларини сақлаш
Ҳар бир ҳисобот ойи тугаши билан ҳамма мемориал ордерлар тегишли ҳужжатлари билан бирга белгиланган тартибда рақамларига (тартиб рақами) қараб тахланиши ва тикиб борилиши керак. Агар мавжуд ҳужжатлар кам ҳажмда бўлса, у ҳолда уч ойда битта иш (папка) қилиб тикилиши мумкин.
Муқовага қуйидаги ёзувлар ёзилади:
а) молия органининг номи;
б) папканинг (ишнинг) номи ва тартиб рақами;
в) ҳисобот даври - йил, ой;
г) мемориал ордерларнинг бошланғич ва охирги тартиб рақами;
д) ишдаги (папкадаги) варақлар сони.
Бюджет маблағ ажратмаларининг бош тақсимловчилари ҳамда капитал қўйилмаларни молиялаштириш ва бошқа тадбирлар бўйича ҳисоботлар алоҳида ишларда (папкаларда), 3-ф-сонли, 3-МТЖ-сонли шаклдаги дафтарларда очилган ҳисобварақларнинг хронологик тартиби бўйича сақланади. Ҳисоботлар ойлик, чораклик ва йиллик турлари бўйича алоҳида сақланади.
Бухгалтерия регистрлари, ҳужжатлари, ҳисоботлари қулфланадиган шкафларда, бош бухгалтерлар ёки у томонидан тайинланган шахс жавобгарлигида сақланиши керак.
Жорий йил бўйича ҳужжатлар ва регистрлар ўтган йилги ҳужжатлар ва регистрлардан алоҳида сақланади.













Download 190 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling