Ғазнавийлар давлати


Download 32.3 Kb.
bet1/2
Sana26.03.2023
Hajmi32.3 Kb.
#1296838
  1   2
Bog'liq
ozbekiston davlatchiligi va boshqaruvi tarixi-180-182





r
ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Тарихий маълумотларга кўра, ҳозирги Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудлари Қорахонийлар давлати таркибида бўлган. Қорахонийлар сулоласининг ўзбек халқи давлатчилиги тарихидаги аҳамияти шундаки, Қорахоний ҳукмдорлари давлат бошқарувининг илгаридан мавжуд бўлган тизими ёки ташкилотлари ўрнига бошқачароқ, яъни, нисбатан қадимги кўчманчилар услублари, қадимги туркийлар анъаналари билан боғлиқ бошқарув тартибини жорий этдилар. Шу билан бирга Қорахонийлар ҳукмронлиги даври ўзидан олдинги мукаммал бошқарув тизимига эга бўлган Сомонийлар бошқарувидан ўзига хос бўлган иқта (ер-мулкни тортиқ қилиш) ва вилоятларга бўлиб бошқариш (элекхонлар) тизими билан ҳам ажралиб туради.


4-§ Ғазнавийлар ва Салжуқийлар.


Ғазнавийлар давлати.
Ғазнавийлар давлати Мовароуннаҳрдаги босиб олинган ҳудудларнинг чекланганлиги ва нисбатан тарихан қисқа давр – Мовароуннаҳрда бор-йўғи 40 йилга яқин ҳукмронлик қилган бўлса-да, Ўзбекистон давлатчилиги тарихидаги муҳим босқичлардан бири ҳисобланади. Чунки, Ғазнавийлар пайдо бўлиши даври – X аср охири – XI аср бошларида пайдо бўлган бошқа давлатлар - Салжуқийлар ва Қорахонийлар каби ўта муҳим тарихий аҳамият касб этган воқеа – нафақат Мовароуннаҳр, балки бутун Ўрта Осиёда туркий давлатчиликнинг ўзил-кесил қарор топганлигини кўрсатади. Шу боис, ушбу параграфда Ғазнавийлар давлатчилиги тарихи ҳақида қичқача маълумот бериб ўтишни лозим топдик.
Демак, Ғазнанинг сиёсий марказ сифатида юксалиши X асрнинг иккинчи ярмидан бошланади. Ғазнавийлар сулоласининг асосчиси Амир Насириддин уд-давла Сабуқтегин Ғозий келиб чиқишига кўра туркий қавмга мансуб эди. Айрим ўрта асрлар манбаларида, хусусан, XIV асрда яшаб ўтган Муҳаммад Шабангаройнинг «Мажма ал-ансаб» номли асарида берилишича, Сабуқтегин Иссиқкўл бўйидаги ҳукмдори қарлуқ бўлган Барсхон деган жойда туғилган. Ёшлигида Сабуқтегин асир олинади ва тўрт йил тухси қабиласида тутқунда бўлгач, уни Мовароуннаҳрлик савдогарларга сотиб юборадилар. В.В. Бартольднинг фикрига кўра, Сабуқтегинни Сомонийлар давлатининг мансаблар поғонасида кўзга кўринган вакилларидан бири Алптегин сотиб олади. Алптегин 963 йилда вафот этган пайтда у сотиб олган қўл Сабуқтегин катта нуфузга эга эди. Унинг вафотидан сўнг Ғазнада навбати билан Амир Исҳоқ ибн Алптегин, Амир Билгатегин, Амир Пирий, Амир Сабуқтегинлар ҳукмронлик қиладилар. 997 йилнинг бошида Сабуқтегин Сомонийлар томонидан Ғазна ва унинг атрофларига ҳоким этиб тайинланади. Тарихий манбалар Сабуқтегинни Ғазнавийлар давлатининг асосчиси сифатида таърифлайдилар. 997 йилнинг охирида Амир Сабуқтегин вафот этади ва унинг кичик ўғли Исмол тахтга ўтириб бор йўғи 7 ой ҳукмронлик қилади. 998 йилда ўзининг ҳарбий жасоратлари учун Сайф уд-давла «салтанат қиличи»




r
деган фаҳоли номга сазовор бўлган, Сабуқтегиннинг иккинчи ўғли Маҳмуд Ғазнавийлар тахтига ўтиради.
Кўпчилик тарихий-илмий адабиётларда Маҳмуд Ғазнавий деб юритилган Абулқосим Маҳмуд ҳукмронлиги даврида (998-1030 йй) Ғазнавийларнинг қудрати ва шуҳрати ортиб Буюк Ғазнавийлар давлати барпо этилди. Маҳмуд ҳукмронлиги даврида Хоразм, Хуросон, Сейистон, Қобул, Ғазна, Шимолий Ҳиндистон каби вилоятлар Ғазнавийлар қўли остида эди. Абулқосим Маҳмуд тахтга ўтирган йили халифа Муқаддирдан Хуросонни бошқариш учун ёрлиқ ҳамда «Ямин ад-давла ва амин ал-милла»

Download 32.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling