Фазовий пойгада Америка ғалаба қозонганми ёки ссср? Космик парвозлар рекордлари кимларга тегишли?


Download 20.79 Kb.
bet3/5
Sana05.11.2023
Hajmi20.79 Kb.
#1748966
1   2   3   4   5
Bog'liq
123 Космик парвозлар рекордлари

Очиқ фазода энг кўп вақт бўлиш
Очиқ фазода узлуксиз энг кўп бўлиш рекорди америкалик астронавтлар Жеймс Восс ва Сюзен Хелмсга тегишли. Улар 2001 йилда халқаро космик станциядан очиқ фазога чиқишади ва у ерда 8 соат 56 дақиқа бўлишади.
Очиқ фазода энг кўп марта бўлиш бўйича рекорд россиялик космонавт Анатолий Соловёвга тегишли. У жами 16 марта очиқ фазога чиққан ва 78 соат 48 дақиқа вақтини космик кема ташқарисида ўтказган.
Фото 010
Аёллар орасида бундай рекорд америкалик астронавт Пегги Уитсонга тегишли. У жами 10 марта очиқ фазога чиққан ва 60 соат 19 дақиқа вақтини ташқарида ўтказган.
Унгача рекорд америкалик бошқа бир астронавт Сунита Уилямсга тегишли эди. Сунита жами етти марта очиқ фазога чиққан ва 50 соат 40 дақиқа вақтини космик кема ташқарисида ўтказган.
Ойга биринчи тушиш
Ой сиртига биринчи марта Нил Армстронг тушган ва 2,5 соат вақтини Ернинг табиий йўлдоши сиртида ўтказган. Унинг шериги Эдвин Олдрин Ой сиртида 1,5 соат бўлган.
Ой юзасида узлуксиз равишда энг узоқ вақт америкалик астронавт Южин Сернан ва Харрисон Шмитт бўлишган. Улар жами 7 соат 36 дақиқа вақтларини Ой сиртида ўтказишган.
Фото 011
Ой сиртида энг узоқ вақт қолиш рекорди ҳам Южин Сернан ва Харрисон Шмиттга тегишли. 1972 йил 11 декабр куни ичида Южин ва Харрисон бўлган «Аполлон-17» космик кемаси Ойга қўнади.
Улар 14 декабргача 74 соат, 59 дақиқа Ой сиртида қолишади. Астронавтлар бу вақт мобайнида уч марта Ой юзасига чиқишади у ерда 22 соатдан кўпроқ вақт ўтказишади.
Биринчи кўп ўринли космик кема парвози
1964 йилгача космик кемаларда бир кишилик ўрин бўлган ва космонавтлар ҳамда астронавтлар ёлғиз учишган.
1964 йил 12 октябр куни илк марта СССР уч киши жойлашадиган «Восход» космик кемасини учиради. Унда Владимир Комаров, Константин Феоктистов ва Борис Егоров бор эди. Улар фазода бир сутка бўлиб, 13 октябр куни Ерга қайтиб тушади.
Фото 012
Биринчи космик станция
1971 йилда советлар фазога биринчи космик станцияни учиришади. «Салют-1» деб номланган космик станция Ердан 200-222 километр баландликда жами 174 сутка учиб юради.

Download 20.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling