Фазовий пойгада Америка ғалаба қозонганми ёки ссср? Космик парвозлар рекордлари кимларга тегишли?
Download 20.79 Kb.
|
123 Космик парвозлар рекордлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инсоннинг фазога илк парвозлари
Фазовий пойгада Америка ғалаба қозонганми ёки СССР? Космик парвозлар рекордлари кимларга тегишли? Инсоният фазога илк бор парвоз қилгандан бошлаб жуда кўп рекордлар ўрнатган. Жумладан, фазода энг узоқ вақт бўлиш, энг кўп марта парвоз қилиш, энг юқори тезликда ва энг узоқ масофага учиш бўйича ақл бовар қилмас натижалар қайд этилган. Ушбу материалда космик рекордларнинг асосий қисми билан таништириб ўтамиз. Баннер 2023 йил 3 октябр куни фазода космик станцияда 371 кун яшаган НАСА астронавти Франк Рубио Ерга қайтиб тушди. Бу НАСА астронавтлари орасида фазода энг узоқ муддат қолиш бўйича рекорд бўлди. Бунгача АҚШлик астронавтлардан бири фазода 355 кун қолган эди. Франк Рубио ўтирган капсула Қозоғистоннинг Жезқазған шаҳри яқинига келиб қўнган. Уни махсус шифохонага олиб кетишган. Астронавтлар ва космонавтлар фазода узоқ муддат қолиб кетса уларнинг танасида турли ўзгаришлар бўлади. Шу сабабли энди Франк Рубио жиддий текширувлардан ўтказилади. Франк бир йилдан ошиқ давом этган космик саёҳати давомида спорт жиҳозлари билан турли машқлар қилган. Энди ўша машқлар унинг танасига қандай таъсир кўрсатгани ўрганилади. Фото 001 Инсоният Қуёш системасини чуқурроқ ўрганишни режа қилаётган бир пайтда бундай тадқиқотлар жуда муҳим. Масалан, Марсни ўрганиш дастури бўйича фазода 1100 кун – 3 йил бўлиш режа қилинган. Марсга жўнатиладиган космик кема Халқаро Космик cтанциядан кичикроқ ҳажмда бўлади ва бу кемага енгил ва кичик ҳажмли спорт жиҳозларни ўрнатиш мумкин холос. Аввалроқ Kun.uz’да Ойга учган космик аппаратлар ва америкаликларнинг Ойга парвозлари ҳақида мақолалар берилганди. Бу сафар космик рекордлар ҳақидаги маълумотларни келтириб ўтамиз. Космик рекордларнинг аксарияти инсонлар парвози билан боғлиқ. Бироқ улар орасида фазога учган жонзотлар ва турли космик қурилмаларга тегишли рекордлар ҳам бор. Фото 002 Инсоннинг фазога илк парвозлари Фазога биринчи бўлиб 1961 йил 12 апрел куни совет фуқароси Юрий Гагарин «Восток-1» космик кемаси билан парвоз қилган. У фазода 1 соат 48 дақиқа (108 дақиқа) бўлиб, бу вақт мобайнида Ер куррасини бир марта айланиб чиққан. 1961 йил 5 май куни АҚШ ҳам фазога одам учиради. Астронавт Алан Шепард Mercury MR-3 космик кемаси билан фазода 15 дақиқа бўлади ва Ерга қайтиб тушади. Фото 003 Орадан икки ярим ой ўтиб, 1961 йил 21 июл куни америкалик яна бир астронавт Виржил Грисс Mercury MR-4 космик кемасида парвоз қилади. У ҳам фазода 15 дақиқа бўлиб, Ерга қайтиб тушади. Шу тариқа фазога одам учириш бўйича АҚШ ва СССР ўртасида мусобақа бошланади. Аёллардан фазога илк бор совет космонавти Валентина Терешкова учган. У 1963 йил 16 июн куни «Восток-6» космик кемасида парвоз қилади ва фазода 2 сутка, 22 соат 51 дақиқа бўлади. Терешкова Ер куррасини 48 марта айланиб чиқади ва қарийб 2 миллион километр масофани учиб ўтади. Америкаликлардан фазога илк бор 1983 йилда Салли Райд учади. Унгача 1963 йилда Валентина Терешкова ва Светлана Савицкая фазога учган эди. Салли аёллар орасида учинчи, америкалик аёллардан биринчи бўлиб парвоз қилган. Ўшанда Салли Райд бири ўзи эмас, Challenger STS-7 космик кемасида тўрт нафар ҳамкасби билан биргаликда учган эди. Фото 004 Download 20.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling