Энг узоқ давом этган яккалик парвоз
1963 йил 14 июн куни Валерий Биковский «Восток-5» кемасида парвоз қилади. У фазода 4 кун 23 соат 7 дақиқа вақт ўтказади ва 19 июн куни Ерга қайтиб тушади.
Биковскийнинг ана шу парвози энг узоқ давом этган яккалик парвоз сифатида тарихда қолган.
Фото 016
Ҳайвонларнинг энг узоқ парвози
Маълумки, фазога инсондан аввал ҳайвонлар учган. Жумладан СССРда Белка ва Стрелка номли итлар, Америкада маймун учирилган. Ҳайвонларни учириш одам учгандан сўнг ҳам давом этади.
1966 йил 22 феврал куни советлар «Космос-110» космик кемасини фазога учиришади. Унинг бортида Ветерок ва Уголок лақабли иккита ит бор эди холос. Итлар фазода 22 кун бўлиб, 1966 йил 16 март куни Ерга қайтиб тушишади.
Инсоннинг энг узоқ масофага парвози
«Аполлон-13» экипажи аъзолари Жим Ловелл, Фред Хейс ва Жон Свигерт Ердан Ойнинг орқа томонига парвоз қилиш вақтида жами 400 171 километр масофани учиб ўтишади. Бу рекорд 1970 йил 15 апрел куни халқаро вақт билан соат 0:21 да ўрнатилади.
Фото 017
Энг юқори тезликдаги парвоз
«Аполлон-10» экипажи аъзолари Томас Стаффорд, Жон У Янг ва Южин Cернан фазога парвоз қилиб, Ерга қайтиб тушишда рекорд даражадаги тезликка эришишади.
Ўшанда улар соатига 39 896 километр (секундига 11,1 километр) тезликда ҳаракатланишади. Бу инсоният томонидан техник қурилма билан босиб ўтилган энг юқори тезлик ҳисобланади.
Маълумот учун, товушдан тез учувчи ҳарбий самолётлар ўз тезлигини соатига 20 минг ва ундан бироз баланд тезликкача ошира олади.
Энг кўп парвоз қилганлар
Франклин Чанг-Диаз ва Жерри Л. Росс (иккаласи ҳам АҚШ фуқароси) фазога етти мартадан парвоз қилишган.
Фото 018
Кертис Браун, Майкл Фоале, История Масгрейва, Жеймс Уезерби, Жон Янг (АҚШ фуқаролари), Сергей Крикалов, Геннадий Стрекалов (Россия фуқаролари) олти мартадан парвоз қилишган.
Фазога энг кўп одам учирган давлатлар
Фазога энг кўп одамни АҚШ учирган – 335 нафар астронавт. Иккинчи ўринда СССР (Россияни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) – 118 нафар космонавт учирган. Умумий ҳисобда фазога 37 та давлатдан қарийб 600 киши учган. Уларнинг 59 нафари аёллар бўлган.
Ғайрат Йўлдош тайёрлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |