Филиалда ўқиш:
ўқиш кундузги таълим шаклида амалга оширилади;
ўқиш муддати уч йил;
Филиалда ўқитиш давлат гранти асосида амалга оширилади;
бакалавриатга қабул квотаси йилига
255 кишини ташкил этади;
Филиалда ўқув жараёни таълим беришнинг модул тизими асосида ташкил этилади ҳамда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” соҳа мутахассислиги бўйича юридик кадрлар тайёрланади;
Филиални тамомлаган битирувчиларга “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича диплом берилади.
Филиал дипломининг мавжудлиги ички ишлар органларига Ички ишлар вазирлиги Академиясида махсус касбий тайёргарликни ўтмасдан, “лейтенант” махсус унвони берилган ҳолда хизматга қабул қилиш учун асос бўлади.
Филиалга ўқишга қабул қилинган шахсга Ички ишлар вазирлиги ёки Миллий гвардия тизимида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида камида беш йил узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
Филиалда 2-курс учун белгиланган ўқув жараёни якунланганидан сўнг талабалар (муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаганлар бундан мустасно) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда, шартнома асосида Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтайдилар.
|
|
Филиалга ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан берилган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
|