|
Ўзбек, рус, инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедиясининг янги нашрини яратиш
|
Тадқиқот шакли: Ўзбек, рус, инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур энциклопедиясининг янги нашрини яратиш бўйича амалий лойиҳа бажарилади.
Илмий тадқиқот натижалари:
Бобур энциклопедияси жаҳон стандартлари ва википедиялар асосида қабул қилинган қоидалар асосида шакллантирилади;
Бобур ва бобурийлар асарларидаги исм, жой номлари, соҳаларга доир атамалар алифбо тартибида идентификация қилинади;
энциклопедия иловалари, кўрсаткичлар, қўшимча маълумотлар ҳамда муаллифлар бўйича жадваллар тузилади ва улар энциклопедия талабларига мослаштирилади;
мавжуд мақолаларни сўнгги йилларда эълон қилинган илмий тадқиқотлар, чоп этилган луғатлар ва қомусий манбалар билан солиштириш асносида Бобур ва бобурийлар ҳақидаги илмдаги сўнгги маълумотлар билан тўлдирилади.
Натижаларни синовдан ўтказиш: Тадқиқот натижалари филологияга ихтисослатирилган умумтаълим мактаблари ҳамда олий ўқув муассасасалари, адабиёт музейларида синовдан ўтказилади.
Илмий натижаларни чоп этиш: Тадқиқот натижаларига интеллектуал мулк объектлари учун тегишли ҳужжатлар олинади. Нуфузли илмий журналларда ва Web of Science ҳамда Scopus маълумотлар базасида индексацияланган журналларда илмий мақолалар чоп этилади.
|
0,9 млрд сўм
|