Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти Режа


Download 338,64 Kb.
bet1/4
Sana04.02.2023
Hajmi338,64 Kb.
#1159354
  1   2   3   4
Bog'liq
Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти М.Хамраев


Фирмаларнинг хўжалик фаолиятида фойданинг роли ва аҳамияти
Режа:



  1. Фирмаларнинг ишлаб чиқариш харажатлари, фойда ва жамий даромад тушунчаси.

  2. Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги харажатларнинг турланиши.

  3. Фирмаларнинг ишлаб чиқариш харажатларини белгилашдаги хорижий мамлакатлар тажрибаси.

  4. Маҳсулот ишлаб чиқаришда харажатларни камайтириш йўллари.



Таянч иборалар: Таннарх, рационализация, ялпи фойда, ялпи даромад, нодавлат суғурта, калькуляция, индикатив характер, амортизация, ижтимоий муҳтожлик, ўзгарувчан ҳаражатлар, ишлаб чиқариш ҳаражатлари, кўчмас мулк, бандлик фонди, қолдиқли ва стартли гуруҳ, эгри ҳаражатлар, бозор баҳоларини белгилаш қонунлари.



  1. Ишлаб чиқариш харажатлари, фойда ва жамий даромад тушунчаси

Ҳар бир корхона фирма иш бошлашдан олдин, қанча даромад, қандай фойда олаолишини аниклайди. Корхона, фирма фойдаси икки курсаткичга боғлик: маҳсулот нархи ва уни ишлаб чиқаришдаги харажатлар. Маҳсулот бозоридаги нархи талаб ва таклифнинг бир – бирига таъсири натижасидир. Эркин рақобат шароитида нархлаштириш (ценобразования) қонунлари таъсири остида маҳсулот нархи ишлаб чиқарувчи ёки харидор хоҳишига қараб баланд ёки паст бўлиши мумкин эмас, у автоматик равишда тенгланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги харажатлар – бошқа гап. Улар меҳнат ва материал ресурслари сарфи, ҳажми, техника даражаси, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа омилларга боғлиқ равишда пасайиши ёки кўтарилиши мумкин. Демак ишлаб чиқарувчи харажатларни пасайтирувчи кўп ричакларга эга, моҳирона бошқарса уларни ишга солиши мумкин. Ишлаб чиқариш харажатлари, фойда ва жами даромад деганда нима тушунилади? Ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари (маҳсулот, ишлар ва хизмат таннархи) умумий кўринишда маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш жараётида фойдаланиладиган табиий ресурслар, хомашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий фондлар, меҳнат ресурсларини қимматли баҳолаш хамда бошқа, ҳаражатларни ифодалайди. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларига қуйидагилар билан боғлиқ бўлган харажатлар киритилади:
- технология ва ишлаб чикаришни ташкил этишга риоя қилиб, бевосита маҳсулот ишлаб чиқариш;
- табиий хомашёдан фойдаланиш;
- ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш;
- ишлаб чиқариш техналогияси ва ташкил этишни такомиллаштириш, ҳамда маҳсулот
сифатини яхшилаш;
- ихтирочилик ва рационализациялаш, тажриба ўтказиш ишлари, модель ва намуналар яратиш ва синаб кўриш;
- ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, уни хомашё материаллар, ёқилғи, энергия,
ускуналар ва бошқа меҳнат предметлари билан таъминлаш, асосий ишлаб чиқариш
фондларини ишлаш ҳолатида сақлаш, санитария – гигиена талабларини бажариш;
- нормал меҳнат жараёни ва техника хавсизлигини таъминлаш;
- ишлаб чиқаришни бошқаруви;
- кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
- ҳар қандай давлат эга давлат ташкилотларига ажратмалар (отчисления) ва бошқалар.
Корхона, фирма фаолиятининг охирги натижаси маҳсулот сотишидан, ҳаракатдаги нархларда олинган киримдан, қўшимча қиймат солиғи ва акциз қўшилмаган ҳолда, ишлаб чикариш харажатларини айириш билан аниқланади. Жами даромад ва жами фойда тушунчалари мавжуд.
Жами даромад-бу, корхона, фирмалар ишлаб чиқариш ёки тижорат фаолиятининг охирги натижасини билдирадиган кўрсаткич бўлиб, товар маҳсулотлари, иш, хизмат ва моддий бойликларни сотишдан, ва сотишдан ташқари, бошқа операциялардан тушган пуллар тўла суммасидан (қўшимча қиймат солиғи ва акциз қўшилмасдан) маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишга қилинган ва таннархга кирган барча харажатларни (меҳнат ҳақидан ташқари) айириш билан аниқланади.
Жами фойда-корхона, фирма жами даромадининг бир қисми бўлиб, ҳамма мажбурий харажатларни чиқаргандан кейин уларга қолади.

Download 338,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling