Физика фанидан тажриба бажаришга оид ишларни ташкил қилиш ва бажариш ҳолати. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»


Download 202.3 Kb.
bet4/4
Sana29.03.2023
Hajmi202.3 Kb.
#1305289
1   2   3   4
Bog'liq
1 боб самар

Виртуал усул – машғулотлар давомида ахборот комуникация-технологиялари воситасида лаборатория тажрибаларини моделлаштириш орқали илмий натиждаларнинг тасдиқланишига асосланган усул бўлиб, лаборатория тажрибаини ўтказиш кетма-кетлигига ва илмий назарияларга асосланган бўлиши зарур. Виртуал лаборатория ишларининг яратувчиси етук дастуричи бўлиши билан бир қаторда илмили физик бўлиши талаб этилади. Бугунги кунда физиканинг барча бўлимларини ёритишда ушбу усул қўлланилади ва зарурий виртуал ишланмалар яратилиб, такомиллаштирилиб келинмоқда.
Реал усул – физикадан лаборатория машғулотларининг асосини ташкил этиб, асосан маъруза машғулотларида олинган илмий, назарий тушунча ва қоидаларни лаборатория машғулотида тажриба ўтказиш усули билан тасдиқланишига асосаланган. Унда машғулотлар давомида ўтказиладиган тажрибанинг бажарилиш тартиби келтирилиши, бажариш кетма-кетлигига амал қилиши, олинган натижалар бўйича назарий маълумотлар ва асосланган хулосалар келтирилиши лозим.
Ҳар бир физик тажриба бажарилиб, натижалари ишлаб чиқилгандан сўнг педагог тамонидан натижалар тўғри эканлиги текширилиши ва ҳисобот талаб этилиши зарур. Бундай ҳисоботни қуйидаги усулларда ўтказиш мумкин:
а) дастурланган назорат;
б) ҳар бир талаба билан алоҳида суҳбат;
в) гуруҳ талабалари билан семинар, суҳбат ўтказиш.
Ҳозирги вақтда таълим тизимига ахборот-комуникация технология имкониятлари асосида яратилган виртуал ўқитиш воситалари, хусусан, компьютерда бажариладиган виртуал лаборатория ишланмалари кенг жорий этилмоқда.


1.3 олий таълимда физика фанидан лаборатория машғулотларини ташкил этишда ахборот-комуникация технологияларининг ўрни
Ахборот комуникация-технологияларининг жамиятнинг барча жабҳаларига кириб бориши, ахборот оқимининг кскин равишда ортириши, ахборот алмашинуви, бошқарув ва технологик жараёнларни автоматлаштириш кўламининг кенгайиб бориши, умумн айтганда, жамиятни ахборотлаштиришжараёнининг жадалашиб бориши ҳар бир педагогдан таълимда қўлланиладиган ахборот-комуникация технологиялари имкониятларини, усул ва востиларини машғулотларда интеграция қилишни талаб қилади.
Таълимда қўлланилувчи ахборот технологиялари педагогик дастурий воситалар ҳисобланиб, компьютер технологиялари ёрдамда ўқув жараёнини қисман ёки тўлиқ овтаматлаштириш учун мўлжалланган дидактик воситалар таркибига киради. Улар таълим жараёни самарадорлинини оширишнинг истиқболли шаклларидан бири бўлиб, замонавий технологияларга оид ўқитиш воситаси сифатида ишлатилади. Таълимда ахборот технологиялари таркибига: ўқув фани бўйича дидактик мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурий маҳсулот (дастурлар мажмуаси), техник ва методик таъминот, қўшимча ёрдамчи воситалар киради.
Махсус тестлар, анимациялар, электрон ўқув мажмуалар, видео дарслар, электрон дарсликлар ва бошқалар орқали талаба ўзи ўрганиши, бажариб кўриши ва мустақил шуғулланиши мумкин. Бундай дарслар турли дастурларда яратлиши мумкин. Ушбу тадқиқот ишида физика фанига оид тажриба ишлари Crocodile Physics, Crocodile Technology, Phen physics симуляторлари воситасида тажриба ишларини лойҳалаш асосида такомиллаштириш мақсади қўйилади. Ушбу симуляторлар воситасида яратилган виртуал тажриба ишларига қуйидаги имкониятларни киритиш асосида машғулотларни ташкил этиш такомиллаштирилади:

  • йўриқномалар киритилиши асосида ўргатувчи дастурлар – талабаларнинг билим даражаси ва қизиқишларидан келиб чиқиб, янги билмиларни ўзлаштиришга йўналтириш кўзда тутилди;

  • тест дастурлари – эгалаган билим, малака ва кўникмаларни текшириш ёки баҳолаш мақсадларида қўлланилади, бунда талабаларининг билим даражалари тоифаларга ажратилаган ҳолда шунга мос мавзулаштирилган тестлар киради;

  • машқ қилдиргичлар (график органайзерлар) – тажриба машғулотларида ўзлаштирилган ўқув материалини такрорлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади;

  • педагог иштирокидаги виртуал ўқув муҳитини шакиллантирувчи дастурлар асосида талабаларнинг илмий дунёқарашини ошириш ва тажриба ишига йўналтириш.

Физика фанига оид тажриба ишларини бажаришни ташил этишда ахборот-комуникацион технологияларнинг имкониятларидан фойдаланишга асоаланган педагогик воситалар қўлланилади. Педагогик дастурий воситалар таркибига ўқув жараёнида қўлланиладиган барча материаллар киради. Тадқиқотда физика фанига оид тажриба ишларимавзуларига оид электрон мажмуа,ўқитишда ахборот-комуникация технологияларини қўллаш, виртуал тажриба ишларини жорий қилиш, интерактив дастурий воситалар, визуал моделлар, мультимедиали электрон ресуслар, динамик иллюстрацияли моделлаштирилган ишланмаларни яратиш мақсади қўйилади. Ушбу ишланмаларни яратишда SoftImage 3d, Adobe Image Ready, Gif Animator, Macromedia Flash, Adobe Premier каби махсус дастурлар имкониятларидан фойдаланиш назарда тутилади.
Бундан ташқари, тажриба ишлар мавзуларига оид педагогик технологиялар ҳам киритилди. Тажриба ишларида Венн диаграммаси, Кейс технологияси, Нилуфар гули график органайзерлари ва “Билиц сўров” методи, “Физик диктант” интерфаол методи, “Тўғри жойлаштир” методларини қўллаш асосида таълим сифатини ошириш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилди.
Инстон ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши, тушиниши, билиши ва баҳолаши натижасида юзага келган хулосалари, билимлари асосида шаклланган умумлашмалар мажмуи дунёқараш деб таърифланади.
Америка Қўшма Штатлари Миллий тренинг маркази маълумоталарига кўра, педагогик ва ахборот-комуникацион технологиялари талабалр онгига, хотирасига ва тасаввурига таъсир кўрсатиб, тафаккурини ўстиради. Ўқитиш шакллари бўйича ўзлаштириш, хотирада сақлаш ва тасаввурни кенгайтириш қуйидагича натижалар кўрсатади:
Маъруза – 5%.
Мустақил иш – 10%.
Аудио-видео орқали ўқиш – 20%.
Кўргазма намойишлар орқали ўқиш – 30%.
Баҳс-мунозарали ўқиш – 50%.
Кичик гуруҳларга бўлиб ўқиш – 60%.
Ўқув жараёнини амалиёт (лаборатория) билан боғлаш – 75%.
Якка тартибда ўқиш – 90%
Юқоридаги статистик кўрсатгичлар назариянинг амалиёт билан боғланган усуллари татбиқ этиш заруриятини кўрсатади.бу фаолият физика йўналиши талабалари учун лаборатория машғулотлари ҳисобланади. Бундай талаблар барча машғулотлар каби лаборатория машғулотлари учун ҳам ўринлидир.
Download 202.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling