Флотация усулида бойитиш технологиялари


Мисли оксидли ва аралаш рудалар


Download 165.5 Kb.
bet5/7
Sana08.03.2023
Hajmi165.5 Kb.
#1252345
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Флотация усулида бойитиш технологиялари

Мисли оксидли ва аралаш рудалар

Оксидли мис минералларидан осон сульфидланувчи ва яхши флотацияланувчиси - малахит ва азурит. Хризоколллани хам сульфидлаш мумкинлиги исбот қилинган, лекин унинг флотацияси саноат миқёсида ўзлаштирилмаган. Малахитли ва азаритли рудаларнинг флотациясида натрий сульфидининг сарфи ўртача 1-2 кг/т рудага. Сульфидловчи одатда бўтанага бир неча приёмда берилади. Тўпловчилар сифатида кўпинча ксантогенатлар, камроқ дитиофосфатлар ёки айрим холларда сулфгидрил тўпловчилар билан тошкўмирли ё сланецли смолалар биргаликда ишлатилади. Оксидли рудаларда катта миқдорда шламларнинг бўлиши пептизаторлар (кўпинча суюқ шиша) ишлатишга олиб келади. Флотация схемалари одатда содда: асосий флотация, назорат флотацияси ва бойитмани бир - икки марта тозалаш.


Оксидли ва аралаш мисли рудаларни бирлашган флотация гидрометаллургия усули. Бу усулнинг ҳўлланилиши шундан келиб чиққанки, флотация боғланган мис минераллари сақловчи хризоколла, куприт, шунингдек, алюмосиликатлар ёки темир гидрооксидларидан мисни тўлиқ ажратиб олишни таъминламайди, ва у флотация чиқиндилари таркибида деярли тўлиқ йўҳолади. Шу билан бир қаторда миснинг кўпчилик оксидлари бирикмалари сульфат кислотанинг кучсиз эритмасида яхши эрийди.
Бирлашган усулнинг мохияти мисни янчилган рудадан сульфат кислотада танлаб эритишдадир. Мис эригандан кейин уни темир кукуни (ёки майдаланган чўян қиринди) қўшиб цементацияланади. Бунда қуйидаги реакция бўйича темир заррачалари юзасида метал холидаги миснинг чўкиши содир бўлади:
Fe+CuSO4=FeSO4+Cu (50)
Цементациядан кейин бўтанани флотация машинасига ўтказилади ва у ерда цементланган мис ва шу шароитда флотацияланишга қодир минераллар (олтин сақловчи пирит, мис сульфидлари ва бошқалар) нинг флотацияси содир бўлади.
Сульфад кислотанинг катта миқдорда сарфланиши ва жараённинг кислотали мухитида кетиши (аппаратларнинг занглашига олиб келиши) бу усулнинг камчилиги хисобланади.
Бироқ, гидрометаллургия билан флотациянинг муваффқиятли бириктирилганини хисобга олсак, бирлашган усул нафақат гидрометаллургияга балки, флотацияга нисбатан бир қатор мухим афзалликларга эга:

  • танлаб эритилгандан кейин рудани фильтирлаш операцияси бўлмайди;

  • оксидли мис билн бир қаторда сульфидли мисни ва рудани фақат гидрометаллургик қайта ишлашда йўҳолиб кетадиган олтин сақловчи пиритни амалда тўлиқ ажратиб олиш мумкинлиги.

  • сульфидлар билан боғланган олтиннинг юқори ажралиши.

Флотацияга нисбатан бирлашган усул қийин флотацияланувчи ва флотацияланмайдиган минераллар хисобига мисни юқорироқ даражада ажралишини ва бойроқ мисли концетрат олишини таъминлайди. Мисол тариқасида бирлашган усулнинг аппаратлар занжири схемасини келтирамиз (23-расм).
Оксидли мис минераллари сульфат кислотанинг кучсиз эритмаларида (0,5-3 %) яхши эриши мумкин. Эришда мис сульфати хосил бўлади. Сульфидли минераллар бу холда хамма эритмада иштирок этувчи уч валентли темир сульфати иштирокида эрийди, лекин уларнинг эриши сезиларсиз. Оксизли минераллардан малахит ва азурит тез ва осон эрийди; фосфат ва алюмосиликатлардан мис секин ва тўлиқмас эрийди.

23-расм. Оксидли ва аралаш мисли рудаларни флотация-
гравитацияни ҳўллаб бирлашган усулнинг аппаратлар занжир схемаси.
1-шарли тегирмон; 2- классификатор; 3- бўтанани иситиш учун чан;
4.5.6- аралаштирувчи чанлар;7- асосий флотация учун флотомашина; 8- назорат флотацияси учун флотомашина; 9- тозалаш флотацияси учун
флотомашина; 10- насос.
Сульфат кислотанинг концентрацияси ортганда фақат мис минералларининг эриш тезлиги ортмасдан пуч тоғ жинслари минералларининг хам эриш тезлиги ортади, бу эса сульфат кислотанинг ортиқча сарфланишига олиб келади. Кислотанинг сарфи руданинг минерал таркибига боғлиқ.
Карбонатли мис минераллари одатдаги хароратда яхши эрийди, лекин баъзи бир қайсар рудаларни танлаб эритишда бўтанани иситиб хароратни иситиб 45-700 га етказиш керак.
Мисни цементациялаш учун темир кукун ҳолида ёки чўян қириндилари ҳолида қўшилиши керак. Миснинг темир ёрдамида чўкиши мис заррачаларининг юзасига боғлиқ; цементли миснинг флотациялаш самарадорлигини ошириш учун заррачаларнинг ўлчами 0,1-0,74 мм бўлиши керак.
Назарий жихатдан темирнинг сарфи хар 1 кг мис учун 0,9 кг атрофида бўлади. Темирнинг амалдаги сарфи бундан юқори, чунки темир оксидланади ва заррачалар юзаси пассивлашади.
Цементли мис хам тез оксидланади (бу эса флотацияга салбий таъсир кўрсатади) шунинг учун цементлаш чанларида аралаштириш аэрациялашсиз олиб борилиши керак. Оксидланган цементли мис кислота таъсирида тез эритмага ўтади. Бунинг олдини олиш учун цементация жараёни катта тезликда олиб борилиши керак, бунга эса етарли миқдордаги темирни ишлатиб ва унинг заррачаларининг юзасини катталаштириш хисобига эришилади. Цементли мис осон флотацияланади.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling