Флотация усулида бойитиш технологиялари


Қўрғошинли оксидли ва аралаш рудалар


Download 165.5 Kb.
bet6/7
Sana08.03.2023
Hajmi165.5 Kb.
#1252345
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Флотация усулида бойитиш технологиялари

Қўрғошинли оксидли ва аралаш рудалар

Оксидланган кургошинли рудаларни бойитишда одатда уларни дастлабки сульфидлаш ва кейин ксантогенатлар ёрдамида флотациялаш кулланилади. Флотациядан олдин руда, купинча, темир гидрооксидларини, лой ва бошкаларни йукотиш учун шламсизлантирилади. Тупловчилар сифатида одатдаги сульфгидрил тупловчилар ишлатилади.


Кургошинли минералларнинг юкори солиштирма огирликка эгалиги уларга бирлашган флотация-гравитация схемаларини куллашни максадга мувофик килиб куяди.
Гравитация бойитиш аппарати сифатида концентрацион стол ишлатилади.
Кургошиннинг асосий саноат ахамиятига эга оксидли рудалари-церуссит ва англезитнинг флотация хоссалари бир - бирига жуда якин, лекин англезит церусситга нисбатан кийинрок сулфидланади.
Натрий сульфидининг ортикча микдори, худди галенитга ухшаб, церуссит ва англезитнинг флотация кобилиятини сундиради.
Агар рудада гипс иштирок этса, у эритмага утиб церусситнинг сульфидланиши даврида сикиб чикарилган карбонат ионлари билан богланиб калций карбонатга айланади ва церуссит юзасига утириб, унинг сульфидланишини кечиктиради. Бунга монелик курсатиш учун натрий сульфиди урнига натрий гидросульфидидан фойждаланиш тавсия килинади. Бунда эримайдиган кальций корбанат урнига эрийдиган кальций бикорбанат хосил булади. Бундай холларда аммоний тузлари(аммоний хлорид ёки аммоний сульфат) ни ишлатиш хам ижобий таъсир этиб, калций карбонатнинг эрувчанлигини оширади.
Натрий сульфидини бўтанага бериш турлича амалга оширилади. Баъзилар уни жараённи битта нуктасига бир йўла бериб, бўтанани сульфидловчи билан нисбатан узоқроқ таъсирлашувини тавсия килсалар, бошкалари бунинг аксича, натрий сульфидини жараённинг бир нечта нуктасига беришни тавсия киладилар.
Мураккаб сульфидли-оксидли қўрғошинли ва қўрғошинрухли рудаларни бойитишда сульфидли ва оксидли минераллар алоҳида-алохида флотацияланади, чунки оксидли рудаларни сульфидлаш учун бериладиган натрий сульфиди бир вақтнинг ўзида сульфидларнинг флотацион қобилиятини сўндириши мумкин.
Аралаш сульфидли-оксидли қўрғошин - рухли рудалар қуйидаги схема бўйича флотацияланади: рудани икки босқичда флотациялангандан кейин барча сульфидларнинг коллектив флотацияси амалга оширилади, бунда қўрғошин ва рухнинг оксидли минераллари чиқинди таркибида ҳолади. Сульфидли коллектив бойитмадан натрий сульфиди десорбцияланади ва ундан кейин селектив флотация ўтказилиб, сульфидли қўрғошинли ва рухли бойитма олинади. Бунда сўндириш учун натрий сульфиди ва сфалеритни фаоллаштириш учун мис купороси ишлатилади.
Коллектив сульфидли флотация чиқиндилари оксидли қўрғошин ва рух минералларини сақлайди, уларни аввал сульфидланади, кейин эса церуссит, англезит ва қисман бошқа оксидли қўрғошинли минераллар флотацияланади.
Рудани биринчи янчиш 40 %-0,074 мм ли синфгача, иккинчи янчиш эса 77 % - --0,074 мм гача.
Қуйидаги флотация реагентлари ишлатилади: сода-1,051,3 кг/т; цианплав-0,28 - 0,4 кг/т; бутил ксантогенати 0,225 кг/т; натрий сульфиди-1,18 - 1,55 кг/т; дитиофосфат -0,025 кг/т; рух купороси -0,34 - 0,5 кг/т; мис купороси -0,05-0,07 кг/т; охак - 1.15-1,58 кг/т.

Download 165.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling