Fm presentation template cdr


Ҳайвонларнинг асосий ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари иккига бўлинади


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana06.01.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1080887
1   2   3   4
Bog'liq
3-мавзу

Ҳайвонларнинг асосий ўсиш ва ривожланиш қонуниятлари иккига бўлинади.
I. Эмбрионал даврда ўсиш ва ривожланиш
Турли ҳайвонларда бу давр давомийлиги турлича босқичдан иборат бўлади:
- Муртак – оталангандан бошлаб эмбрион белгилари, ёки танада асосий тизим ва
аъзолар ҳосил бўлгунгача давр.
-Ҳомила олди даври – овқат ҳазм қилиш, қон айланиш системалари, мускуллар, 
ўқ ва атроф скелет шаклланиб, суяклашиш жараёни кечиб, сут безлари пайдо
бўлади. Бу давр қорамолларда-26, қўй ва чўчқаларда-17 кун давом этади.
-Ҳомила даври – ҳомила тўлиқ шаклланган, плацентага ёпишиб она қонидаги
моддалар ҳисобига яшайди. Вазни ва ўлчамлари жадал ортади; скелетнинг
суяклашиши ва ўсиши, тўқима ва аъзоларда мураккаблашиши давом этади, мия
ярим шарлари ва ҳаракат, нафас олиш, ҳаракатни бошқариш мия марказлари
ривожланади; жун қоплами пайдо бўлади. Қорамолларда-220, қўйларда-100, 
чўчқаларда-80 кун давом этади.


Турли қишлоқ хўжалик ҳайвонларида 
эмбрионал даврнинг давомийлиги
Ҳайвонлар тури
Муртак ва ҳомила 
олди босқичлари
Ҳомила босқичи
Жами эмбрионал 
давр (ўртача)
Қорамол
60-65
220-230
285
Қўй ва эчки
45-50
100-110
154
Чўчқалар
30-35
80-90
115
Отлар 
75-90
240-260
340


• Янги туғилганлик (туғилгандан 10-20 кунликгача). Яшаш шароити кескин ўзгарган. Она
организмидан ташқарида яшашга кўникади. Ўпка билан нафас ола бошлайди; овқат ҳазм қилиш,
сийдик ажратиш аъзоларни ўзгача ишлай бошлади; қон ҳосил бўлиш манбалари ҳаракатга
келади; мустақил тана ҳароратини таъминлайди; танани ташқи муҳит билан боғловчи ва ҳимоя
шартли рефлекслари пайдо бўлади. Ягона озиқа – она сути ҳисобланади.

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling