4.2.6. Белгиланмаган жойларда темир йўллардан ўтиш таќиќланади.
4.2.7. Карьерда темир йўлларни кесиб ўтиш жойларини ќуриш амалдаги Ќурилиш меъёрлари ва ќоидаларига мувофиќ бажарилиши, уларни тансифлари «Темир йўллар кесиб ўтиш жойларини (кесишув) ќуриш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича йўриќнома» билан аниќланиши, ќуриќлаш тартиби эса корхона маъмурияти томонидан ўрнатилиши керак. Карьерни доимий темир йўлларига намунавий кесишув ќурилиши, ваќтинчалик темир йўллар кесишуви транспорт ћаракати хавфсизлигини таъминлаши ва ќуйидагича:
а) йўлни ћаракатланиш ќисмига мос бўлган эни: юк кўтариш ќобилияти 10 т гача бўлган автоаѓдаргичлар учун бир полосали йўлда камида 3,5 м ва икки полосали йўлда камида 6,5 м; юк кўтариш ќобилияти 10 т ва ундан ортиќ бўлган автоаѓдаргичлар учун бир полосали йўлда камида 4,0 м ва икки полосали йўлда камида 7,0 м бўлиши керак;
б) горизонтал майдонча ёки 0,010 гача бўлган ќиялик; шакл оѓиши чекка рельсдан 5 м масофада ўрнатилади; йўлни ќиялиги кесишувга келган жойда 0,050 дан ортиќ бўлмаслиги керак;
в) бутун тўшама;
г) кесишув бурчаги камида 60 градус;
д) намунавий огоћлантирувчи белгилар;
е) электрлаштирилган йўллар учун габарит дарвозалар чекка рельсдан камида 14 м масофада бўлиши керак.
4.2.8. Автоблокировли участкадаги ќўриќланмайдиган кесишувлар автоматик кесишув сигнализацияси билан жићозланиши керак.
4.2.9. Кесишувлар бўйлаб ўта оѓир ва ногабарит юкни олиб ўтишга карьер бош мућандиси рухсати билан техник назорати шахси кузатувида рухсат этилади. Катта юк кўтарадиган автоаѓдаргичлар ва карьерни бошќа техникалари доимий ћаракатланадиган кесишувлар рельсга зарар етказишни олдини оладиган тўшамаларга эга бўлиши керак.
4.2.10. Темир йўлларни кесиб ўтиш билан электр узатиш, алоќа линиялари, нефтќувурлар, сувќувурлар ва бошќа ерости, ћамда устидаги ќурилмаларни ўтказиш иши, шу иш бажариладиган корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланган, ва йўл эгаси билан келишилган лойићага биноан бажарилишига йўл ќўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |