Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Трактор ва автомобиль транспорти


Download 0.96 Mb.
bet50/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

4.3. Трактор ва автомобиль транспорти


4.3.1. Карьерда автомобиль транспортидан фойдаланишда «Йўл ћаракати ќоидалари», «Автомобиль транспорти ходимлари учун мећнат мућофазаси бўйича ќоидалар», «Кон ќазиб олувчи корхонани йўл транспортидан фойдаланишда ишларни бехатар олиб бориш ќоидалари» ва бошќа автомобиль транспортидан хавфсиз фойдаланиш бўйича меъёрий ћужжатларнинг мазкур Ќоидаларга зид бўлмаган ќисмларига амал ќилиш керак.
4.3.2. Автомобиль йўлларининг плани, шакли, ћаракат ќисмини эни ва бўйлама ќиялиги амалдаги «Ќурилиш меъёрлари ва ќоидалари» талаблари ва ћаракат хавфсизлигини ћисобга олган ћолда лойића билан белгиланади.
Йўллар тўкма ва бетлари ќаттиќ грунтлардан ќўтарилиши керак. Бу маќсад учун торф, чим ва ўсимлик ќолдиѓидан фойдаланишга йўл ќўйилмайди.
Траншеяларга борадиган ваќтинчалик (фойдаланиш муддати кўпи билан бир ой бўлган) йўллар ќурилиши, улар бўйлаб транспорт ћаракатланганда эни камида 1,5 м бўлган эркин ўтиш жойи билан бажарилиши керак.
4.3.3. Йўллардаги чўзиќ ќияликларда (0,06), камида 50 м узунликда 0,02 ќиялик билан ва чўзиќ ќияликнинг кўпи билан ћар 600 м га майдончалар ќурилади.
Бундай майдончаларни ќуриш зарурияти ќўлланиладиган автомобиллар ва йўл-ќурилиш машиналардан фойдалаш, уларни тавсифи ва тайёрловчи-завод тавсияларига кўра карьер (кон) автомобиль йўлларининг лойићаси (паспорти) билан белгиланади.
4.3.4. Автойўлларни бўйлама ќиялиги ва пландаги эгрилик радиуси амалдаги Ќурилиш меъёрлари ва ќоидалари, автоаѓдаргичларни паспортидаги тавсифлари ва тайёрловчи-завод тавсияларини ћисобга олган ћолда назарда тутилади.
4.3.5. Карьер контури ичидаги йўлларнинг ўтиш ќисмида (забой йўлларидан ташќари) Ќурилиш меъёрлари ва ќоидалари мувофиќ бўлиши ва ќулаш призмасидан тупроќ девор ёки ћимоя девори тўсилган бўлиши керак. Йўлларни музлашдан саќлаш учун, уларни ќимёвий модда билан ишлашга рухсат этилади.
4.3.7. Кўп юк оладиган автомобилларни бошќариш ћуќуќига ўќиш учун жинси эркак, автомобилни бошќариш ћуќуќига оид «С» тоифали гувоћномаси, шундай автомобилларни бошќариш бўйича камида 2 йиллик ћайдовчилик стажи бўлган шахсларга рухсат этилади.
Ўќиш ушбу технологик автомобилларни тузилиш хусусиятларини ўрганиш ва уларни очиќ кон ишларида бошќариш бўйича амалий усулларини ўзлаштиришни назарда тутувчи, ћамда Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган ўќув режаси ва дастурига мувофиќ равишда корхона ўкув марказидаги (ўќув-курс комбинати, ўкув пунктидаги) махсус курсларда, ишлаб чиќаришдан ажралган ћолда ўтказилиши керак.
Тайёрланиб имтићонни муваффаќиятли топширган ћайдовчиларга, улар бошќариш ћуќуќига эга бўлган автомобиллар русимини кўрсатиш билан белгиланган шаклдаги гувоћнома берилади.
Электромеханикавий трансмиссияли автомобилларни бошќариш учун, электр хавфсизлиги бўйича камида иккинчи малака гурућига эга бўлган ћайдовчиларга, рухсат этилади.
Кончилик ишлари механизациясининг контранспорт воситаларини ва ёрдамчи машиналарни, улар негизида тайёрланганларни (грейдерлар, занжирли ва ѓилдиракли бульдозерлар, виброкатлар, фронтал юклагичлар, автомобиллар, шатаклагичлар ва бошќалари) бошќариш учун, Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси органлари билан келишилган ўќув режаси ва дастурига мувофиќ равишда корхона ўкув марказидаги (ўќув-курс комбинати, ўкув пунктидаги) таълим курсини ўтган, ћамда механизациянинг контранспорт воситалари ва ёрдамчи машиналарни тегишли русумларини бошќариш ћуќуќига оид гувоћномаси бўлган шахсларга ћам рухсат этилади.

Карьерда ишлайдиган транспорт воситаси ћайдовчилари автохўжалик маъмурияти билан биргаликда карьер маъмурияти томонидан хавфсизлик техникаси бўйича йўриќланиши лозим, ћакарат йўналиши билан танишганларидан кейин уларга карьерда ишлаш ћуќуќини берадиган гувоћнома берилиши керак. Ћакарат йўналиши билан транспорт воситаси ћайдовчиларини амалий таништириш, улар стажировка ўтаётган ваќтда амалга оширилиши керак.


4.3.8. Лойића ёки кончилик ишлари билан кўзда тутилмаган йўллар, тик йўллар ва бошќаларини транспорт воситалари ћакаратланиши учун ќуриш, шунингдек улардан фойдаланиш таќиќланади.
4.3.9. Бошќа корхона ва ташкилотларга тегишли автомобиль, трактор, тягач, юклаш машинаси ва бошќа транспорт воситаларининг карьерга бир марта ўтиши учун, карьер маъмурияти рухсати билан махсус журналга ёзган ћолда ћайдовчи (машинист) хавфсизлик техникаси бўйича йўриќни ўтганидан кейин, зарур бўлганда карьер вакили кузатувида рухсат этилади.
4.3.10. Карьер йўлларда автомобиллар ва йўл-ќурилиш машиналарини ћаракат тезлиги ва тартиби маћаллий шароитлар, тайёрловчи-завод, карьер маъмурияти тавсияларини ћисобга олган ћолда транспорт ташкилоти (бўлинмаси) билан келишувга биноан белгиланади, транспорт воситалари ћаракати эса Йўл ћаракати ќоидаларида кўзда тутилган белгилар билан бошќарилади. Бунда белгилар ўлчамлари пропоционал равишда катталаштирилиши мумкин.
Йўл ћаракати ќоидаларида кўзда тутилмаган, аммо транспорт ташкилотини техник раћбари билан келишилган ва карьерни техник раћбари томонидан тасдиќланган изоћий манёвр схемаси ва кўрсатгичларининг юк ортиш пункти ва ишчи майдончаларда ќўлланилишига йўл ќўйилади.
4.3.11. Транспорт ташкилоти (бўлинмаси) билан келишилган карьер (бўлинма) маъмурияти ќарорига биноан карьерда чап томонли ћаракатни ташкил этишга йўл ќўйилади. Бундай ћолларда карьерга борадиган йўллар шлагбаумлар билан ёпилиши, уни ёнида карьерда ишлаш ћуќуќини берадиган гувоћнома барча транспорт воситалари ћайдовчиларида мавжудлиги текшириш, ћайдовчилар эса ўнг томонли ћаракат тегишли белгилар, ёзувлар, светофорлар ва бошќалари билан чап томонли билан алматирилгани ћаќида огоћлантирилишлари керак.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling