Ўзбекистон республикаси
олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ
ГЕОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ
О.АБДУҒАНИЕВ, Ҳ.АБДУВАЛИЕВ
КУРС ИШЛАРИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
Фарғона-2014
СЎЗ БОШИ
Таълим тизимидаги янги концепция ҳар бир талабанинг имкониятларини ҳисобга олиш, унинг ўзини намоён қилиш ва ривожлантиришга имкон яратиб берадиган таълимнинг яккалаштирилган характеридан иборат. Бунга эса талабаларнинг турли имкониятларини ҳисобга олган ҳолда уларга табақалаштирилган мустақил ва ижодий ишлар бериш асосида эришиш мумкин.
Ўқув режага мувофиқ равишда «География» йўналиши талабалари 1, 3 ва 4 курсларда курс ишлари, 4-курсда эса малакавий битирув ишларини бажаришади. Курс ишларини бажариш учун ўқув режада «Умумий Ер билими, «Жаҳон географияси» ва «Ўзбекистон географияси” фанларидан соатлар ажратилган.
Мустақил иш сифатида методик жиҳатдан тўғри бажарилган турли хилдаги рефератлар талабаларнинг курс ва малакавий битирув ишлари учун замин ҳозирлайди ва уларга илмий анжуманларда қатнашишга имкон яратади. Натижада талабалар нафақат илмий билимлардан фойдаланиш, балки маълум маънода уларни ишлаб чиқаришни ҳам ўрганадилар. Улар мустақил равишда ўқув-ижодий ишларни бажаришда муайян мантиқ ва илмий маданиятга риоя қилишлари лозим бўлади. Жаҳон педагогикасида шаклланиб бораётган янги таълимий тизимда компьютер ва телекоммуникация технологияларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган. Маскур услубий кўрсатманинг асосий мақсади талабаларга телекоммуникация воситаси бўлган Интернет, ундаги интерактив анжуманлар, ахборот ресурсларидан фойдаланган ҳолда реферат ва курс ишларини методик жиҳатдан тўғри бажаришларига ёрдам беришдан иборат.
Ўқув адабиётлари, фонд материаллари, географик атласлар, Интернет ва Microsoft Word редакторидан фойдаланиб рефератлар тузиш ҳамда курс ишларини таёйрлаш методикасини кўриб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |