Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети


КУРС ИШЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ МЕТОДИКАСИ


Download 241 Kb.
bet2/17
Sana08.02.2023
Hajmi241 Kb.
#1168648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5386483653175945263

1. КУРС ИШЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ МЕТОДИКАСИ

1.1. Умумий талаблар


Курс иши ўқув жараёнининг энг муҳим тури бўлиб, у ўқув режага мос ҳолда бажарилади. Курс ишини ёзиш, топшириш ва ҳимоя қилиш муддатлари кафедра томонидан тузилади ва тасдиқланади. Курс ишини бажариш назарий курсни чуқур ўзлаштиришга, олинган билимларни амалда қўллашга, ишлаб чиқариш ва педагогик фаолиятда учрайдиган масала ва вазиятларни ҳал қилиш кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бериши керак. У республикамизда қабул қилинган қарор ва қонунларни ўрганишга, меъёрий ва услубий материаллар, адабиётлар манбаи ҳамда ўқув юрти ёки корхонанинг амалий, тажрибавий ва статистик маълумотларига асосланган бўлиши лозим.
Уни бажариш давомида талаба фақатгина шу мавзуга оид умумий ва махсус адабиётлардан фойдаланиш билангина чегараланиб қолмасдан, табиий ва иқтисодий география ва махсус фанларни ўқитиш методлари бўйича тадқиқотлар ўтказиши, назария билан амалиётни боғлаши, умумлаштирилган хулосалар чиқара олиши, ишлаб чиқариш ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг фаолиятларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бера олиши лозим.

1.2. Курс ишларини тайёрлаш тартиби


Курс ишларини ташкил қилишда энг муҳим масалалардан бири бу мавзуларни тўғри танлашдир. Курс иши мавзулари мазкур предметнинг ўқув масалаларига жавоб бериши ва шу билан бирга фан ва халқ хўжалигининг амалий талаблари билан боғланган бўлиши керак. Шунингдек, улар илмий, замонавий бўлиб, талабаларда мустақил ижодий ишлаш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бўлиши лозим. Курс иши бўйича ҳар бир вазифада янгилик элементи бўлиши керак. Вазифаларнинг бир хил қолипдалиги, уларнинг йилма-йил такрорланиши курс ишининг ҳам ўқув, ҳам муҳандислик қимматини йўқотади. Курс ишларининг мавзулари ҳар йили кафедра томонидан қайта кўриб чиқилади ва уни ёзиш муддати билан бирга тасдиқланади. Вазифалар индивидуал бўлиб, умумий талабларни бузмаган ҳолда талабаларнинг қизиқиш ва қобилиятларига мос бўлиши керак.
Талаба курс иши мавзусини танлаш ҳуқуқига эга (4-илова). Бироқ курснинг барча мавзуларини қамраб олиш мақсадида баъзи мавзулар бўйича талабалар сонини чеклаш мумкин (масалан, битта мавзуга учтадан кўп бўлмаган талабани бириктириш). Талабалар гуруҳи (2-5 нафар талаба) томонидан мавзулар мажмуаси бажарилиши мумкин. Бунда ҳар бир талаба масаланинг алоҳида қирраларини тадқиқ қилади.
Мавзуга кўра ўқув юрти ёки корхонадаги турли хил материаллар, истиқболли, жорий, оператив-ишлаб чиқариш режалари, бизнес-режалар, бухгалтерия ва статистик ҳисоботлар ҳамда уларга тушунтирув хатларидан фойдаланиш мумкин. Амалий материаллардан ўринли фойдаланиш курс ишининг сифатини таъминлайди. Ўқув юрти ва корхоналардан материал танлаш, уларни танқидий талқин қилиш ва қайта ишлаш курс ишини тайёрлаш ва ёзишнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Курс иши унга раҳбарлик қилувчи ўқитувчи-раҳбар назорати остида ёзилади. Талаба раҳбар билан биргаликда ўрганилиши лозим бўлган масалалар ҳажмини белгилаб олади, тадқиқот режасини тузади, ишнинг таркибий қисмларини, унинг босқичларини бажариш муддатларини, адабиётларни ва бошқа материалларни аниқлайди.
Курс ишининг ҳамма қисмлари қатъий мантиқий кетма-кетликда ва ўзаро боғлиқликда баён қилиниши лозим. Ишнинг мазмуни схемалар, жадваллар, диаграммалар, графиклар, фотосуратлар, расмлар ва ҳ.к.лар билан бойитилиши керак. Матндаги график материалларга тушунтириш бериш лозим.

1.3. Курс ишини ҳимоя қилиш


Талаба бажарган курс иши ўқитувчи-раҳбар томонидан текшириб чиқилади ва ишга ёзма хулоса – тақриз берилади. Ишни баҳолашда ишнинг мазмуни, унинг долзарблиги, хулоса ва таклифларнинг бетакрорлиги, фойдаланилган материалнинг сифати ҳамда саводхонлик (умумий ва махсус) даражаси ҳисобга олинади. Шу билан бир вақтда тақризчи ишнинг ижобий томонлари ва камчиликларини кўрсатади, зарурият бўлган ҳолда эса, уни тўлдириш тўғрисида кўрсатма беради. Тақриз ишни ҳимояга қўйиш мумкинми, деган саволга жавоб бериш билан якунланади.
Иш тақриз билан бирга талабага берилади. Талаба у билан танишиб чиқади ва зарур бўлса, тузатиш киритади. Агар курс иши тақризчи хулосасига кўра муваффақиятсиз чиққан бўлса ва қайта ишлашга тўғри келса, у ҳолда тузатишлардан сўнг биринчи тақриз билан биргаликда такрорий тақризга берилади.
Курс иши талабанинг назарий ва амалий кўникмалари даражасини, унинг қўйилган талабларга мослигини аниқлай оладиган профессор-ўқитувчилар олдида ҳимоя қилинади. Курс иши химоясини қабул қилувчи ва бахолайдиган ппрофессор-ўқитувчилар рўйхати кафедра томонидан тузилади. Ҳимоя бўйича комиссия аъзолари рўйхати 2-4 та ўқитувчидан (улардан биттаси курс ишининг раҳбари) иборат бўлиб, ҳимоядан олдин кафедра томонидан тасдиқланади.
Курс иши мазкур фан бўйича назоратларни топшириш кунигача ҳимоя қилиниши керак. Ҳимояда талаба ишнинг қисқача мазмунини баён қилиши, тақризчи кўрсатган камчиликларга ва комиссия аъзоларининг саволларига жавоб бериши керак. Курс ишига комиссия аъзолари томонидан ҳимоя натижаси ва бажарилган ишнинг сифати бўйича якуний баҳо қўйилади. Талабанинг илмий тўгаракда бажарган ва унинг кенгашида ҳимоя қилган иши курс иши сифатида қабул қилинади.



Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling