Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети табиий фанлар факультети


Download 241 Kb.
bet4/17
Sana08.02.2023
Hajmi241 Kb.
#1168648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5386483653175945263

Бет ва бўлимларни рақамлаш. Ишнинг бетлари араб рақамлари билан белгиланади ва ҳар бир бетга қўйилади. Рақам бетнинг қуйи қисми марказида 10 шрифти билан ёзилади. Зарварақ умумий ракамланишга қўшилади, бироқ унда бет рақами кўрсатилмайди. Алоҳида варақларда жойлашган расм, жадвал, графиклар умумий рақамлашга қўшилади.
Ишнинг асосий қисми бўлим, банд, боб, параграфлардан ташкил топади. Улар араб рақамлари билан рақамланади (кириш, хулоса, адабиётлар рўйхати, иловалардан ташқари). Масалан, 1.Бўлим (боб), 1.1.Банд (боб). Бўлим ва банд сарлавҳалари бўлиши лозим. Бўлим сўзлари ёзилмайди. Бўлим сарлавҳалари, Кириш, Хулоса, Мундарижа, Адабиётлар рўхати, Илова бетнинг ўртасига ёзилади ва сатр сўнггида нуқта қўйилмайди. Улар матндан 3 интервал билан ажратилади. Сарлавҳаларда бўғин кўчириш мумкин эмас. Ҳар бир бўлим янги бетдан бошланиши лозим.
График материаллар.
Расмлар (чизмалар, графиклар, схемалар, диаграммалар, фотосуратлар) ни ишда бевосита улар биринчи марта эсга олингандан сўнг ёки у жойга сиғмаса, кейинги бетда жойлаштирган маъқул. Матнда барча расмларга ҳавола бўлиши лозим. Масалан, 1-расмга биноан, ёки бўлимда жойлашган бўлса, 1.2 - расмга мос равишда. Худди шундай қавсга олинган ҳолда ҳам ҳавола бериш мумкин (қ.2-расм).
Расмлар араб рақамлари билан рақамланади. Рақам уларнинг тагида расм сўзидан олдин ёзилади. Агар ишда фақат битта расм бўлса, у ҳолда унинг тагига расм сўзи ёзилмайди ва унга рақам қўйилмайди.
Жадваллар.
Рақамли (сонли) материалларни ишда жадвал кўринишида жойлаштириш тавсия этилади. Жадвални бевосита у биринчи марта тилга олинган матндан сўнг ёки у жойга сиғмаса, янги бетга жойлаштириш лозим. Матнда барча жадвалларга ҳавола бўлиши керак. Улар араб рақамлари билан рақамланади. Агар матнда биттагина жадвал бўлса, унга рақам қўйилмайди ва жадвал сўзи ёзилмайди. Ҳар бир жадвал ўз сарлавҳасига эга бўлиб, у жадвал сўзидан кейин пастда ёзилади. Сарлавҳа катта ҳарфлар билан бошланади ва улардан сўнг нуқта қўйилмайди.
Жадвални шундай жойлаштириш керакки, уни бурмасдан ўқиш мумкин бўлсин. Агар шундай жойлаштириш имкони бўлмаса, у ҳолда уни соат миллари бўйича буриб ўқиш мумкин бўладиган қилиб жойлаштириш лозим бўлади.
Жадвалнинг давоми кейинги бетга ўтганда аввал «-жадвалнинг давоми» деган сўзларни сўнгра унинг бошини такроран ёзиш тавсия этилади. Агар жадвалнинг боши катта бўлса, у ҳолда уни такрор ёзмасдан, унинг графларини рақамлаш ва кейинги бетда шу рақамларни такрорлаш керак бўлади. Жадвалнинг сарлавҳаси такрорланмайди. Агар жадвалнинг бирор сатрида рақамли ёки бошқа маълумотлар бўлмаса, шу жойга «-» қўйилади.


Download 241 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling