Фойдали ќазилма конларини очиќ усул билан ќазиб олишда


Иш жойининг бехатар ташкил этилиши ва таркиби. 3


Download 0.96 Mb.
bet74/82
Sana16.10.2023
Hajmi0.96 Mb.
#1704653
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82
Bog'liq
Очик кон ишларида ХК 2023

2. Иш жойининг бехатар ташкил этилиши ва таркиби.
3. Машина, механизм, асбобнинг хавфли зоналари. Жићознинг хавфсизлик зоналари (саќловчи, тормоз ќурилмалари ва тўсиќлар, блокировка ва сигнализация тизимлари, хавфсизлик белгилари). Электр жароћатланишини олдини олиш бўйича талаблар.
4. Иш жойига олиб бориш ва ишдан олиб ќайтиш тартиби.
5. Очиќ конда одамларнинг ўзини тутиш ва ћаракатланиш ќоидалари.
6. Очиќ конларнинг асосий хавфли ва зарарли факторлари.
7. Портлатиш ишларини олиб боришда бериладиган огоћлантирувчи сигналлар, улар бўйича ћаракат килиш. Рад этишлар ёки ќўрикланмайдиган портлатиш материаллари аникланганда ћаракат килиш.
8. Ишга тайёргарлик кўриш тартиби (жићоз, ишга тушириш асбоблари, инструмент ва мосламалар, блокировкалар, заминлаштириш ва бошќа ћимоя воситалари созлигини текшириш).
9. Ишнинг хавфсиз йўллари ва усуллари; хавфли вазият содир бўлгандаги ћаракатлар.
10. Шахсий ћимоя воситалари ва улардан фойдаланиш ќоидалари.
11. Ишловчиларнинг цех, участка ћудудида хавфсиз ћаракатланиш схемаси.
12. Цех ичидаги транспорт ва юк кўтарувчи воситалар ва механизмлар. Юклаш-тушириш ишларида ва юкларни ташишда хавфсизлик талаблари.
13. Авариялар, портлашлар, ёнгинлар, ишлаб чиќариш жароћатлари ћодисаларининг характерли сабаблари.
14. Авариялар, портлашлар, ёнгинларнинг олдини олиш чора-тадбирлари. Авария, портлаш, ёнгинда ходимларнинг вазифаси ва ћаракатлари. Участкада жойлашган ёнгин ўчириш, аварияга ќарши ћимоя ва сигнализация воситаларини ќўллаш йўллари, уларнинг жойлашган жойлари.
4 – илова


Сўрѓилар (земснарядлар) учун аварияларни бартараф этиш режаларини тузиш бўйича Йўриќномаси


1. Фойдаланишда бўлган ћар бир земснаряд учун аварияларни бартараф этиш режаси тузилган бўлиши лозим.
2. Аварияларни бартараф этиш режасида ќуйидагилар назарда тутилган бўлиши лозим:
а) эћтимолли авариялар ва инсонлар ћаёти учун хавфли бўлган шароитлар (ёнгин, сув босиши, якорлардан тушиб кетиш, тўгон, дамбаларни ёриб ўтиш, саёзликка ўтириб ќолиш ва б.);
б) земснарядда авария оќибатида ќолиб кетган одамларни ќутќариш тадбирлари;
в) аварияларни бартараф этиш тадбирлари, шунингдек мућандис-техник ходимлар ва ишчиларнинг авария содир бўлгандаги ћаракатлари;
г) одамларни ќутќариш ва аварияларни бартараф этиш воситаларининг жойлашган ўрни;
д) аварияларни бартараф этишда ХККК (ХККК) нинг ћаракатлари.
3. Аварияларни бартараф этиш режаси ћар йили земснаряднинг техник раћбари томонидан тузилади ёки ќайта кўриб чиќилади, кон ќутќариш хизмати бошлиги (кўнгилли дружина йўриќчиси) ва ёнгин ўчириш ќисми бошлиги томонидан келишилади ва кейинги йил бошланишидан 15 кун аввал корхона бош мућандиси томонидан тасдиќланади.
4. Аварияларни бартараф этиш режаси ќуйидагиларни ўз ичига олади:
а) 4.1 иловага мувофик шаклда тузилган тезкор ќисм;
б) 4.2 иловага мувофиќ аварияларни бартараф этишда иштирок этадиган алоћида шахслар ўртасидаги вазифаларни таќсимлаш;
в) авария тўгрисида зудлик билан хабар ќилиниши зарур бўлган лавозимдаги шахслар ва муассасаларнинг рўйхати (4.3 иловага мувофиќ шаклда).
Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор ќисмига ќуйидаги ћужжатлар илова ќилиниши лозим:
а) ёрдамчи ќурилишлар, тўгонлар, дамбалар, туташтиргичлар, кечувлар жойлари, сув сатћи ва сув ћавзаси чуќурлиги кўрсатилган ћолда кон ишлари режаси;
б) асосий жићозлар ва чиќиш жойларини кўрсатган ћолда земснаряднинг палуба схемаси;
в) ёнгинга ќарши сув ќувури схемаси;
г) электр таъминоти схемаси;
д) авария ћолатида ёритиш схемаси;
е) сув ўтказмайдиган переборкалар, люклар ва монтаж ќилинадиган жойларнинг жойлашган ўрни.
5. Барча иловалари бўлган аварияларни бартараф этиш режаси земснарядда, очиќ кон (гидромеханизациялаш участкаси) бош мућандиси ва ХККК командирида бўлиши керак. Бундан ташќари режанинг тезкор ќисми земснаряд рубкасида осиглиг туриши лозим.

Download 0.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling