Фонда келтирилган сўзларга изоҳ ҚИСҚача
Download 22.58 Kb.
|
ФОНДА КЕЛТИРИЛГАН СЎЗЛАРГА ИЗОҲ ҚИСҚАЧА
ФОНДА КЕЛТИРИЛГАН СЎЗЛАРГА ИЗОҲ ҚИСҚАЧА Ўзгарувчилар яъни параметрларнинг тенденцион характери деганда уларнинг маълум бир нуқтадан (энг кичик миқдорий ҳолатидан бошлаб) энг юқори қийматигача бўлган ўсиш ҳолати тушунилади. Бизда параметрлар тартибсиз қийматланган (чунки жараён шундай). Бироқ, биз реал жараёнда ҳар бир параметрнинг тактлар кесимида бир темпда ошириб боролмаймиз. Чунки ишлаб чиқариш жараёни бу тажриба синов жараёни эмас. Аммо, уни тадқиқ этиш мукин. Бизда тажриба натижалари бор. Шу асосида бемалол, реал жараёндан фарқли равишда ўзгарувчиларни исталагнча такдлар тартиби бўйича олишимиз мумкин. Ҳар бир параметрнинг тартибланган (ўсиш ёки камайиш бўйича-мана шу тенденция) ҳолат нима учун керак, яъни уларнинг тенденцион характери нима учун керак? Кириш ва чиқиш параметрларининг бошқарув такти бўйича тенденцион характеристикасини баҳолаш учун. Баҳолаш нимага керак? Биз кўп пареметрли моделларни ишлаб чиқишда тасодифий ва шовқин интенсивлигини миқдорий жиҳатдан билмаймиз. аммо уларни ҳисобдан чиқариб юбориб ҳам бўлмайди. Шу сабабли уларни модел компоненти сифатида олишга мажбурмиз. Бу компонетларни ўзида мужассам этган моделлар сифатини таъминлашда кўп ҳолда ўзгарувчиларнинг лагли қийматларидан фойдаланишга тўғри келади. Шу сабабли уларни модел таркибига киритиш мумкин ёки йўқлигини билишда бошқарув такти ёки вақт бўйича тенденцион ўзгариш даражасини баҳолаш керак бўлади. Бизни ишинмизда лагли операторлар шу вазифани бажариб берган. Спецификатциялаш - бу амалий моделлаштиришнинг дастлабки босқичи. Бунда биз параметрлар миқдорий кучга киргач, концептуал модел таркибидаги ўзгарувчиларни модел талабларига жавоб бериш ёки бермаслигини текширамиз. Шунингдек, шу ўзгарувчилар ёрдамида кучайтирилган факторларни олиш мумкинми, йўқми каби саволларга жавоб томамиз. Бугунги кунда кучайтириш вариантлари сунъий интеллект томонидан ишлаб чиқилмоқда. Аммо ҳали камчиликлар кўп. Бизда моделлаштириш назариясининг тушунчалари, математик мантиқ, сонлар назарияси, алгебраик кўпхилликлар, ўлчовларнинг кенгайиш вариацияси каби бир қатор аппаратлар ёрдамида бир нечта ҳолат кўриб чиқилган. Умуман олганда спецификациялаш ҳақиқий моделларнинг таркибини шакллантириб олиш учун хизмат қилган. Экзогаен дегани эркли ўзгарувчилар дегани, Мисол учун функцияда У ва Х иштирок этса демак, экзоген Х бўлади, У эса эндоген деб юритилади Снергетик - бу бир қанча омилларнинг умумий таъсирини ифодалашда фойдаланилган сўз, яъни бир нечта омилларнинг таъсири бир вақтда алоҳида ҳамда биргаликда баҳоланиши мумкин. Биргаликдагиси синергияни, яъни снергетик таъсирни ҳосил қилади. Кўп сценарийли моделлаштириш дегани, таркибан ва структуравий фарқ қилувчи моделлар ёрдамида имкони борича барча омилларни қамраб олган ҳолда бир қанча моделларни яратиш тушунилади. Шунда объектни батафсил, тўлиқ тадқиқ этиш имкони ошади ва натижаларни қиёсий таҳлил қилиш мумкин. (1. Кинетик регрессион тенглама ёрдамида лар, шунингдек оптимумлар олдидаги коэффициентлар ҳам аниқланади. Аниқланган миқдорий катталиклар ёрдамида қиймат ҳисобланади.) ИЗОҲ-Бу алгоритмда. Биз биринчи қадамда параметрларнинг оптимал қийматларини топамиз (математик программалаштириш ёрдамида), кейин жараён тизимнинг реал ҳолатга янги мақбул қийматларни излашга йўналтирилади. шунда операциялардан бири оптимумлар (яъни дастлабки топилган параметрларнинг номи) олдидаги коэффициентлар ҳисобланади. Ост тизим-Тизимнинг ичидаги тизим Download 22.58 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling