Фонетика ва графика асосларини ўрганишда педагогик технологияларни қЎллаш
Download 186.4 Kb.
|
Фонетика ва графика асосларини ўрганишда педагогик технологиялар-fayllar.org (1)
Фонетика ва графика асосларини ўрганишда педагогик технологияларни қЎллаш ФОНЕТИКА ВА ГРАФИКА АСОСЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ Кичик ёшдаги ўқувчилар оғгзаки ва ёзма нутқни эгаллашларида фонетикадан олган билимларининг аҳамияти катта: а) фонетик билимга асосланган ҳолда I синф ўқувчилари савод ўрганиш даврида ўқишни ва ёзишни билиб оладилар; б) фонетик билим сўзни тўғри талаффуз қилиш {товушларни тўғри талаффуз қилиш, урғули бўғинни ажратиш, орфоэпик меъёрга риоя қилши) асосин и ташкил этади; в) фонетик билим морфологик ва сўз ясалишига оид билимлар билан бирга ўқувчиларда қатор орфографик мала-калар (жарангсиз ва жарангли ундошларнинг ёзилиши) шакллантириш учун замин бўлади; г) фонстик билим гапннинг оҳангига кўра тўғри айтиш, логик урғу ва гап қурилишидаги паузаларга риоя қилиш учун зарур; д) сўзнинг товуш томонини билиш унинг маъносини тушуниш |ва нутқда онгли қўллаш учун муҳимдир; ҳдзир ва ҳозир, атлас ва атлас сузлари маьносидаги фарқ фақат урғу орқали ажратиладп. Сўзнипг товуш томонини тасаввур қилиш сўзларни талаффузда фарқлаш, айрим сўзларни тўғри талаффуз қилиш ва қўллаш учун зарур. Ўқитувчи бошланғич синфларда ўқитиладиган барча фанларга оид дарсларда сўзни аниқ, ва тўғри талаффуз қилиш устида доимий ишлаб боради, шу мақсадда кўпинча сўзнип товуш томондан анализ қилишдан фойдаланади. Мактаб дастурига мувофиқ, бошланғич синф ўқувчилари фонстик-график кўникмалар кўникмалар ҳосил қиладилар: товушлар ва ҳарфлар, унли ва ундош товушлар, жуфти бор жарангли ва жарангспз ундошлар, жуфти йўқ жарангли ва жуфти йўқ жарангсиз ундошлар; сўзни бўғинларга бўлиш, урғул бўғинни ажратиш кўникмаларига эга бўладилар. Болалар мактабга келгунга қадар ҳам нутқнинг товуш қурилишини амалий ўзлаштирадилар, аммо улар махсус ўқигунларига қадар сўзни бўғинларга бўлишни, сўздаги товушларни изчил талаффуз қилишни билмайдилар. I- синф ўқувчиларида сўзни тўғри . талаффуз қилиш, бўғинларга бўулиш, ундаги ҳар бир товушни тартиби билан аниқ. айтиш кўникмасини шакллантириш устида мақсадга мувофиқ, ишлаш, ўз навбатида, анализ, синтез, таққослаш, гуруҳлаш каби ақлий машқларни билиб олишга, шунингдек, товушларнинг табиати, сўз таркибида бир-бирига таъсири каби айрим элементар билимларни ўзлаштиришга имкон беради. I- синфда фонетика ва графикани ўрганишга катта ўрин берилади, чунки ўқувчилар ўқиш ва ёзиш жараёнини шу синфда эгаллайдилар. Бу билимлар кейинги синфларда, асосан, мустаҳкамланади, такомиллаштирилади. Download 186.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling