Фориш туман 25-умумий ўрта таълим мактаби меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2023 йил


Download 17.02 Kb.
bet1/2
Sana25.08.2023
Hajmi17.02 Kb.
#1670103
  1   2
Bog'liq
Malumot dalolatnoma


Фориш туман 25-умумий ўрта таълим мактаби меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2023 йил
14-февралдаги 01-сонли
баённомасига 3-илова
Фориш тумани 25-умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини
2022 йилда бажарилиши ҳақида текширув


МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ

Мактаб маъмурияти ва бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан 2022-2024 йиллар учун Жамоа шарномаси 16 боб 142 банддан иборат этиб тузилган эди. 2022-йил давомида ушбу бандларнинг 131 таси бажарилди.


Жамоа шартномасининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, компенсациялар, қўшимча тўловлар бандидан бошқа барча бандлари тўла ва муддатдан илгари бажарилди.
Жамоа шартномасининг 1-бўлими 1.1-банд бўйича ҳисобот йилида жамоа шартномаси иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи маҳаллий норматив хужжат вазифасини бажариб келди
2-бўлим 2.1-бандга мувофиқ ходим ва Иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив хужжатлар (шу жумаладан тармоқ, (тариф) келишувлари, ҳудудуий (минтақавий) келишувлар ва мазкур жамоа шартномаси) қоидаларига биноан ёзма равишда тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солиб келинди.
2.2-бандга асосан мутаҳассислигига, малакасига ва меҳнат шартномасига мувофиқ, ходимлар тўла-тўкис иш билан таъминландилар.
2.3-банд бўйича Меҳнат шартномасини Иш берувчииинг ташаббуси билан беқор қилиниши фақатгина Касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигини олиб амалга оширилиб келинди.
Барча ҳолларда Иш берувчининг ташаббуси билан ходимни вақтинча бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси йил давомида 60 кундан ошмади.
Ходим Иш берувчининг ташаббуси билан вақтича бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш хақи тўланди.
2.4-бандга асосан ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш ҳолати юз бермади. Ҳисобот йилида ходимлар сони қисқартирилмади.
Жамоа шартномасига мувофиқ Иш кунининг давомийлиги, ундан фойдаланиш тартиби, ишнинг бошланиши ва тугаш вақти мактаб ички меҳнат тартибидан келиб чиқиб белгаланган
3-бўлим 3.2.4-банда мувофиқ қоровул учун иш вақти (сменаси) муддати суткасига ўн икки соат миқдорида белгилаб қўйилди ва иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилинди. Бунда иш вақтининг йиллик балансига риоя этилди.
3.3-бандга бўйича қоровуллардан ташқари бошқа ходимлар кечки ва тунги вақтларда, шунингдек дам олиш ва байрам кунлари ишга жалб этилмадилар.
4.1. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг«Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги Низомлар ҳамда Хукумат томонидан қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилди.
Жамоа шартномасининг 2.6-банди яъни ходимларни, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш бўлими асосан бажарилди. Қиш мавсумида мактаб бинолари етарли даражада иситилганлиги ҳамда ёритилганлиги сабабли ишловчиларга самарали меҳнат қилиш имкониятини берди. Мактабда ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилди. Иш жараёнига алоқадор бахтсиз ходисалар рўй бермади.
Жамоа шартномасининг 2.34-бандига асосан меҳнат низолари комиссияси Меҳнат кодекси асосида фаолият кўрсатди.
Жамоа шартномасининг 2.9-банди яъни маданий-оммавий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ишлари бўлимида кўрсатилгани бўйича ишловчилар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда муҳим саналарда байрам тадбирлари ўтказилди. Мактабда ташкил этилган маънавият хонаси самарали фаолият кўрсатди. Мактаб Президент асарлари ва мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар билан таъминланди. Муассаса «Ишонч» газетасига обуна қилинди.
Ишловчиларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида гапирсак айниқса, ишловчиларни ва уларни фарзандларини соғломлаштириш, шунингдек уларни жисмонан камол топтириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳар йили мактабда ишловчи аёллар ўртасида шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Бундан ташқари ходимларни соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳам кўрилмоқда. Мактаб ўзининг харажат сметасига эга бўлиб мактаб касаба уюшмасида ташкил этилган ҳисоб дафтарлари орқали ҳисоб-китоб ишларини амалга оширмоқдалар. Моддий ёрдам ва мукофот пуллари ўз вақтида тўлаб берилди.

Download 17.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling