Форум ўтказиш куни: 25 февраль 2023 йил


Download 19.12 Kb.
Sana17.02.2023
Hajmi19.12 Kb.
#1204597
Bog'liq
ТАТУФФ КТ ахборот хати 01-02-2023


Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида 2023 йил февраль ойида ўтказилиши режалаштирилаётган Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий таваллудининг 1240 йиллигига бағишланган "Ёш олимлар, докторантлар ва тадқиқотчиларнинг онлайн илмий форуми" 
Форум ўтказиш куни: 25 февраль 2023 йил
АХБОРОТ ХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 15.03.2017 йил ПҚ-2834-Қарорига мувофиқ хамда Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий таваллудининг 1240 йиллигидан келиб чиқиб 2023 йил 25 февраль куни “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида "Ёш олимлар, докторантлар ва тадқиқотчиларнинг онлайн илмий форуми" ўтказилади.
Онлайн илмий форуми қуйидаги йўналишлардаги илмий-услубий тадқиқот натижалари бўйича муҳокамалар ўтказилади:
1-Шўьба. Табиий ва аниқ фанлар ривожланишининг долзарб муаммолари.
2ўьба. Таълим сифатини оширишда замонавий инновацион технологиялар.
3ўьба. Мухандислик ва энергетиканинг долзарб муаммолари - инновацион ечимлар.
4ўьба. Ракамли иқтисодиёт - муаммо ва ечимлар.
5-Шўьба. Фан-техника ривожланишининг тарихи ва ижтимоий-ҳуқуқий асослари.
ФОРУМДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ
Форумда иштирок этиш учун тақдим этилган тезислар икки тилда – ўзбек ва рус тилларида қабул қилиниши режалаштирилган бўлиб, юқорида кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича илмий-услубий натижалари ўз аксини топган бўлиши шарт. Қабул қилинган тезислар экспертлар томонидан кўриб чиқилиб, форум материаллари тўпламига киритилади ва нашр этилади.
Ўтказиладиган форумда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали профессор-ўқитувчилар ва мутахассислари, илмий ходимлари, докторантлари, магистрантлари ва иқтидорли талабалари ҳамда бошқа олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари иштирок этишлари мумкин.
Форум материалларида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар масъулдирлар.
Форум материаллари 2023 йил 24 февраль кунига қадар https://article.fbtuit.uz/ сайти орқали қабул қилинади.
МАҚОЛАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

  1. А4 (210x297 мм) форматда «Times New Roman» шрифтида «Word» редакторида компьютерда терилган бўлиши керак.

  2. Асосий матн шрифтининг ўлчами 14 кегл 1 оралиқда.

  3. Барча ҳавола ва сатрма-сатр изоҳлар улар тегишли бўлган ўша бетнинг ўзида терилади (асосий матндаги каби ўша шрифтда, фақат 10 кегл билан).

  4. Хошияни варақнинг тўртта томонидан қолдириш керак: тепа ва пастдан 20 мм, ўнгдан 15 мм ва чапдан 30 мм.

  5. Қўлёзма матни 3 бетдан ошмаслиги керак, шунингдек хошия бўйича варақнинг икки томонидан текисланиши керак.

  6. Бош, қалин харфлар билан сарлавҳа терилади, кейинги сатрдан бир ярим оралиқ масофа билан муаллиф(лар)нинг Ф.И.Ш., ОТМ номи терилади.

  7. Бир ярим оралиқ масофа билан кейинги сатрдан матн терилади.

  8. Мақоладаги ҳаммуаллифлар сони 3 тадан ошмаслиги керак.

Юқоридаги талабларга тўлиқ жавоб бермайдиган ҳамда бевосита форум мавзусига алоқадор бўлмаган материаллар Ташкилий қўмита томонидан қабул қилинмайди ва кўриб чиқилмайди.
Битта тезис учун тўлов миқдори 15 минг сўм.
Тўлов учун пластик карта: 9860160426698678 - Zokirov Sanjar
Тўлов бўйича мурожаат: (93) 646 11 13, (91) 343 13 14
Телеграм гурух: https://t.me/epai_conf
Ташкилий қўмита
Мақолани расмийлаштириш бўйича наъмуна
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТДА ИНТЕРНЕТНИНГ ЎРНИ ВА АХАМИЯТИ ХАКИДА
Тошматов Нормат
ТАТУ Фарғона филиали, Компьютер тизимлари
кафедраси катта ўқитувчиси
Жамиятнинг барча соҳаларида энг сўнгги ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш давлат ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Ахборот технологияларининг ривожланиши жаҳон иқтисодиётига ҳам, миллий иқтисодиётга ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Замонавий иқтисодиётда иқтисодий фаолият самарадорлиги тўғридан-тўғри ахборотни ўзгартириш ва узатиш интенсивлигига боғлиқ. [1,2].
Download 19.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling