Fosforitlarni boyitish korxonalari chiqindilari va ularni qayta ishlash
Табиий фосфатларни сульфат кислотали парчалаш натижасида сульфат кислота стехиометрик меъёрига қараб маҳсулот сифатида оддий суперфосфат ва экстракцион фосфат кислота (ЭФК) олинади
Download 1.54 Mb.
|
5-mavzu (2)
Табиий фосфатларни сульфат кислотали парчалаш натижасида сульфат кислота стехиометрик меъёрига қараб маҳсулот сифатида оддий суперфосфат ва экстракцион фосфат кислота (ЭФК) олинади.
Н3РО4 – Н2О системасининг ҳолат диаграммаси.Фосфат кислотани экстракциялашнинг учта: дигидратли, яримгидратли ва ангидритли усуллари бир-биридан фарқланади. Дигидратли усул кенг тарқалган бўлиб, уни 65-80ОС хароратда ўтказилади ва таркибида 30-32% гача Р2О5 бўлган кислота олинади. 90-105ОС хароратда амалга ошириладиган яримгидратли усулда 50% гача Р2О5 тутган кислота ишлаб чиқариш имкониятини беради. Экстракциялашнинг комбинациялашган яримгидрат-дигидратли усуллари янада кенгроқ тарқалмоқда, унда дастлаб яримгидрат ҳосил қилинади, сўнгра, суспензияни суюлтириш ва совутиш орқали уни гипсга қайта кристаллантирилади. Бундай усуллар хом ашёдан унумли фойдаланган ҳолда юқори концентрацияли (50% гача Р2О5) кислота олиш имкониятини яратади. Ангидридли режим юқори хароратда жиҳозларнинг коррозияланиш хавфи катта бўлганлиги ва кальций сульфатнинг майда кристалларидан фосфат кислота ва ювувчи эритманинг ўтиши қийинлиги туфайли фильтрланишнинг ёмонлашиши сабабли ҳозирча қўлланилмайди. Бу қийинчиликларни бартараф этиш бўйича изланишлар ўтказилмоқда.
Download 1.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling