Кальций фосфатлари келиб чиқишига кўра: магматик ва қолдиқли турларга бўлинади. Магматик ёки соф апатитли жинслар эриган магманинг тўғридан-тўғри совуши натижасида ёки магматик суюқланманинг кристалланиш жараёнида айрим томирлар (пегматитли томирлар) кўринишида бўлади, ёхуд иссиқ сув эритмаларидан ажралиб чиқиш йўли билан (гидротермал) ҳосил бўлади, ёхуд магманинг тўғридан тўғри оҳактошлар билан ўзаро таъсиридан (контактли) ҳосил бўлади. - Кальций фосфатлари келиб чиқишига кўра: магматик ва қолдиқли турларга бўлинади. Магматик ёки соф апатитли жинслар эриган магманинг тўғридан-тўғри совуши натижасида ёки магматик суюқланманинг кристалланиш жараёнида айрим томирлар (пегматитли томирлар) кўринишида бўлади, ёхуд иссиқ сув эритмаларидан ажралиб чиқиш йўли билан (гидротермал) ҳосил бўлади, ёхуд магманинг тўғридан тўғри оҳактошлар билан ўзаро таъсиридан (контактли) ҳосил бўлади.
- Қолдиқли кальций фосфатларга фосфоритлар киради. Улар фосфатли жинсларнинг емирилиши, дарёларнинг денгизга оқизиб олиб чиқиши, бошқа жинслар билан таъсирлашиши натижасида ва тарқоқ чўкиндилар ҳолатида ҳам, йирик тўпланиш ҳосил қилиш билан ҳам ҳосил бўлади. Барча чўкиндили кальций фосфатларининг маълум миқдори – чиғаноқ ва суякларнинг ер қобиғининг кўп жойларида геологик ва кимёвий жараёнлар таъсири натижасида тўпланган (органик келиб чиққан) фосфор ҳиссасига тўғри келади.
Фосфатли хом ашёларни бойитиш. - Фосфатли рудалардан таркибида фосфор тутган минералларни ва бекорчи жинсларни максимал даражада ажратиш учун уларни ҳам бирламчи қайта ишланади (масалан, эланади ва ювилади), ҳам асосий флотациялашда – иккиламчи бойитилади.
- Донадор тошсимон рудаларда турли миқдордаги фосфатли моддалар тутган турлича катталикдаги доначалар тупроқ, қум каби бекорчи жинслар билан аралашган ҳолда бўлади. Тупроқ ва қум сингари бекорчи майда жинслар элаш ёки ювиш орқали ажратилади. Бунда оз миқдордаги фосфатли моддалар тутган 0,5 мм дан майда заррачалар ажратилади. Қолган материал таркибида 22-25% гача Р2О5 бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |