Фосфатли хом ашёларни бойитиш


Download 407.9 Kb.
bet1/7
Sana22.11.2023
Hajmi407.9 Kb.
#1794499
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
fasfatli o\'g\'itlarni boyitish (1)


Фосфатли хом ашёларни бойитиш.
Фосфатли рудалардан таркибида фосфор тутган минералларни ва қўшимча жинсларни максимал даражада ажратиш учун уларни хам бирламчи қайта ишланади (масалан, эланади ва ювилади), хам асосий флотациялашда — иккиламчи бойитилади.
Донадор тошсимон рудаларда турли миқдордаги фосфатли моддалар тутган турлича катталикдаги доначалар тупроқ, қум каби қўшимча жинслар билан аралашган холда бўлади. Тупроқ ва қум сингари қўшимча майда жинслар элаш ёки ювиш орқали ажратилади. Бунда оз миқдордаги фосфатли моддалар тутган 0,5 мм дан майда заррачалар ажратилади. Қолган материал таркибида 22-25% гача Р205 бўлади. Кўп холларда қолдиқ синфлар бўйича ажратилади ва фосфат миқдори энг кўп бўлган махсулотнинг у ёки бу (масалан, +10 ёки —25+1 мм ли синфдаги) фракцияси олинади. Бу руданинг донадорлик таркиби ёки улардаги Р205 ва қўшимчалар миқдори бўйича фарқланадиган бир неча фракциялари (концентратлар) га боғлиқдир. Худди шундай тарзда чиғаноқли фосфорит рудаларини бирламчи бойитилади. Масалан, таркибида хаммаси бўлиб 5-10% Р205 бўлган паст навли Маарду рудасини эзиш ва майдалаш — асосий минералларнинг амалий классификацияси, таркибида 26-27% Р205, бўлган —0,5 + 0,25 мм ли ва таркибида 25-25,5% Р205, бўлган —0,074 мм ли фракцияларда фосфатларнинг тўпланиши билан содир бўлади.
Апатит-нефелинли руда ва қатламли фосфорит рудаси (масалан, Қоратоғ) хам турли даражадаги йирикликдаги заррачаларда фосфат минералларининг хар хил таркибда бўлиши билан тавсифланади.
Апатит-нефелинли рудани танлаб майдаланиши ва 1 мм ли элакда эланиши натижасида таркибида 36-37% Р205 бўлган концентрат олинади. Аммо бунда Р205нинг концентратга ажратиб олиш даражаси 50% дан ошмайди.
Бирламчи концентратлар ёки ювилган фосфоритлар ишлаб чиқариш учун хам, флотациялаш йули билан иккиламчи бойитишдан олдин рудани дастлабки ажратиш учун хам фосфоритли рудаларни бирламчи қуруқ ёки хўл бойитилади. АҚШда таркибида -15% Р205 тутган Флорида фосфорит рудалари хўл элаш ва гидросепарациялаш орқали учта синфга ажратилади. Таркибида 30-40% Р205 тутган -1,3-1,4 мм ўлчамли заррачалардан иборат йирик фракция ва таркибида 34-35% Р205 тутган 0,25-1,3 мм заррачали ўрта фракция махсулот сифатида олинади. Қўшимчаларнинг асосий массаси тўпланган 0,25 мм дан кичик бўлган майда фракция флотацияли бойитилади ва таркибида 34-35% Р205 тутган концентрат олинади. Бунда рудадаги 65-70% гина Р205 махсулотга ажратиб олинади, қолган фосфатларнинг учдан бир қисми қуйқум ва чиқиндилар шаклида йўқотилади. Юқори концентрацияли Тенесси кони рудалари тўғридан-тўғри бойитилмасдан ишлатилади, паст навли рудалар эса навларга ажратиш ва ювиш орқали бойитилади.
Республикамизда Қизилқум фосфорит концентратлари ва Қозоғистон Республикасидан олинадиган Қоратоғ фосфорит концентратлари ишлатилади. МДХ. мамлакатларида Хибин апатит концентратлари; Қоратоғ, Егорьев ва Кингисепп флотацияли фосфорит концентратлари; Вятск, Егорьев, Актюбинск, Маарду, Курск ва Брянск ювилган фосфоритлари хамда бирламчи фосфорит концентратлари ва бошқалар ишлатилади. Хар бир фосфорит рудасини бойитиш таркибидаги қўшимчалар ва фосфатларни ажратиб олиш даражасига мувофиқ холда ўзига хос хусусиятга эгадир.
«Қоратоғ» комбинатида юқори сифатли рудани қуруқ майдалаш йўли билан хам, камбағал фосфоритли рудани бойитиш орқали хам кислотани қайта ишлаш учун фосфатли хом ашё ишлаб чиқарилади. Бунда хаттоки фосфорит таркибида 23,3% Р205 ва 3,6% Мg0 бўлганда хам мавжуд бойитиш усуллари орқали таркибида 27,9% Р205 ва 2,45%о Мg0 бўлган флотацияли концентрат олинади. Бундан ташқари, Қоратоғ фосфоритларини бойитиш — маълум миқдордаги хом ашё йўқотилиши билан боғлиқ қимматбахо жараёндир. Флотацияли концентратдаги 1 т Р205 нинг таннархи бошланғич рудани қуруқ майдалашдан олинадиган фосфорит унига нисбатан 2,5-3 марта қимматдир. Флотациялашда бойитиладиган рудадан Р205 нинг махсулотга ажралиш даражаси 63-65% ни ташкил этади, яъни бойитиш жараёнида 35% фосфатли модда йўқотилади. Бойитиш фабрикаси таркибида 16-18% Р205 ва 4-6% Мg0 тутган чиқиндиси ишлатилмайди.
Темир рудали фосфоритларни бойитиш учун магнийли сепараторлардан фойдаланилади.
Фосфоритларни бойитишда уларга термин ишлов бериш усули хам ишлатилади. Бунда фосфоритлар 400-800°С да айланувчи трубали ёки қайновчи қатламли печларда ишлов берилиши натижасида ундаги карбонатлар парчаланади, фосфорит заррачаларининг структураси қисман ўзгаради, бу эса уларнинг кейинги кислотали ишлов берилишида ўз самарасини беради.
Фосфоритларни кимёвий бойитишда кўп миқдордаги кислота сарф бўлиши, суюлтирилган ва ташлаб юбориладиган эритмалар хосил булиши ва маълум миқдордаги фосфатли моддаларнинг эритмага ўтиши хисобига йўқотилиши сабабли амалда жорий этилмаган. Лекин, фосфатларни қисман парчалаш ва флотацияли бойитиш орқали камбағал фосфоритларни дастлабки кимёвий қайта ишлаш иктисодий жихатдан самарали хисобланади. Карбонатларни йўқотиш мақсадида кимёвий бойитиш қўлланилиши мумкин.



Download 407.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling