10-мавзу: Онг ва руҳият. Билиш, унинг шакллари ва услублари
Download 424.02 Kb.
|
Онг (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Онг нима
- Онгни диний тушуниш
6-мавзу: Рсихика ва онг муамммолари.Режа:1. Онг ва рухиятнинг ижтимоий-тарихий мохияти. 2. Ўз-узини англаш, унинг шакллари. 3. Онг ва ахборот. Информацион портлаш. 4. Хозирги даврда онг ва дунёкарашда туб узгаришларни амалга ошириш зарурияти. . Онг нима?Инсон азал-азалдан узигагина хос булган онгнинг нима эканлиги тугрисида уйлаб, бахслашиб келади. Бу бахсларнинг бир жихати, онг табиат махсулими ёки инсон онги илохий яратилганми? деган масаладан иборат. Иккинчи жихати эса, инсон дунёни доимо бир хил англаганми? Яъни асрлар давомида инсон онги такомиллашиб келганми ёки хамон уша-ушами? деган муаммо билан боглик.Онгнинг мохияти масаласи энг кадимий муаммолардан бири экан, уни англаш жараёнида турли хил жавоблар булганлиги табиий. Бу саволга энг кадимий жавоб диний ва мифологик карашлар доирасида берилган.Онгни диний тушунишОнгни диний тушуниш уни илохий ходиса, худо яратган муъжиза тарзида талкин килишга асосланади. Купгина динларда инсон онги буюк илохий аклнинг миттигина акс этиши, унинг намоён булиш шакли тарзида тавсифланади. Инсон танасидаги рух бизнинг истак ва фикрларимизнинг ташувчисидир. Жон улиши билан онг хам улади. Бундай карашларнинг илдизи жуда кадимий булса-да, улар хамон узининг куплаб тарафдорларига эга. Зеро, у олам ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боКликдир. Кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг хам яратганнинг кудрати эканлигини тан олиши табиий.Онг моддийликнинг мияда акс этиши деб тушунишда, унинг мохияти инсон танаси фаолияти билан боКлаб талкин этилади. Бундай карашлар хам кадимий илдизларга эга. XVIII асрга келиб онгни бевосита инсон мияси фаолияти билан боКлашга харакат килган карашлар хам шаклланди. Айни пайтда материалистик йуналиш номини олган бундай ёндашувлар доирасида онгнинг мохиятини бузиб талкин килиш холлари хам пайдо булган.Фалсафа тарихида «Вульгар материализм» деб ном олган оким намояндаларининг карашлари бунга мисол була олади. Уларнинг фикрича, худди жигар сафро ишлаб чикаргани каби, мия хам онгни ишлаб чикаради. Бундай ёндашув натижасида онг идеал эмас, балки моддий ходиса, деган хулоса чикади. Вахоланки, сафрони куриш мумкин, аммо онгни куриб хам, ушлаб хам, улчаб хам булмайди.Download 424.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling