1
Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни
бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари.
Атамалар ва таърифлар.
1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий атамалар ва таърифлардан фоййдаланилади:
ғалвирлаш
– ғалвирлаш сиртларга эга бўлган қурилма(грохот)ларда
бажариладиган
материалларни йириклик классларига ажратиш жараёни;
майдалаш – майдалаш агрегатларида амалга ошириладиган механикавий
кучлар таъсирида
бўлакланган, минерал хомашёни майдалаш жараёни;
таснифлаш –гидравлик (пневматик) ёки марказдан қочма майдонда ажратиш ёрдамида
хомашёнинг ҳархил ўлчамдаги донадор ва полидисперс бўлакчаларини ҳархил
катталикдаги
классларга ажратиш;
концентрат – дастлабки материал (маъдан) дагига нисбатан фойдали компонентлари кўпроқ
бўлган минерал хомашёнинг бойитиш маҳсулоти;
бойитиш – дастлабки хомашёга нисбатан фойдали компонентлари концентрациясини каттароқ
қилиш мақсадида минерал хомашёни қайта ишлашнинг барча жараёнлари;
айланма сув таъминоти – сувни ҳардоим бир хилдаги истеъмолчилар
томонидан фойдаланиш
шарти билан уни зарур даражада тозалашни кўзда тутувчи сувни қайта
циркуляциялаш саноат сув
таъминоти тизими;
бойитиш маҳсулотлари – фойдали қазилмани бойитиш жараёнида олинадиган маҳсулотлар:
концентрат, оралиқ маҳсулот, чиқиндилар;
қуюқлаштириш – оғирлик кучи ёки марказдан қочма кучлар таъсирида пулпадаги қаттиқ
бўлакчаларни чўктириш натижасида амалга ошириладиган пулпани қуюқлашган маҳсулот ва чиқариб
ташланадиган суюқ фазага ажратиш жараёни;
оқава сувлар – инсонннинг маиший ва ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилгандан сўнг
чиқариб ташланадиган сувлар бўлиб, қайта яна фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда
улар зарур
даражада тозаланиши лозим;