Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Маъданни ташиб келиш, қабул қилиш ва оралиқ бункерлари
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
Маъданни ташиб келиш, қабул қилиш ва оралиқ бункерлари
53. Маъданни қабул қилиш корпуси (бўлинмаси) олдидан бункерлар майдонига таркиблар (автоўзиағдаргичлар, скиплар, осма йўлни ва ҳ.к.) нинг киришига рухсат берувчи ёки таъқиқловчи 7 светофор ўрнатилган бўлиши лозим. Айрим ҳолларда бункер олдидан ўрнатилган ва шлагбаум билан биргаликда ишлайдиган сфетофорнинг рухсат берувчи сигнали бўйича юкларни тушириш амалга оширилиши мумкин. Қабул қилувчи ва юк бўшатилувчи қурилма ва бункерларнинг иш майдончалари темир йўл составининг келаётгани тўғрисида хизмат кўрсатувчи ходимларни огоҳлантиришга мўлжалланган товушли ва ёруғлик сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим. Таркиб келиши ҳамда скип кўтаргичлари ва осма йўлларнинг ишга туширилишидан 1,5 - 2 минут олдин сигналлар берилади. 54. Қабул қилиш қурилмаларининг иш майдончаларида темир йўл релслари каллагининг баландлиги сатҳида ҳаракатдаги таркибга хизмат кўрсатишга мўлжалланган ўтиш жойлари кўзда тутилган бўлиши лозим. Релслар оралиғида эса шу мақсадда релслар каллаги билан баббаравар баландликда тахта тўшамалар қилинган бўлиши лозим. 55. Темир йўл излари габаритлари ҳамавақт сочилган маъданлардан ва бегона нарсалардан тозаланган бўлиши лозим. 56. Қабул қилиш қурилмаларига олиб борувчи йўлдаги бункерларнинг қабуллаш воронкасида таъмирлаш ишларини ўтказишда шлагбаумлар ёки бошқача усулда бу ҳақда транспорт ходимларини хабардор қилиш билан йўл ёпиқ бўлиши шарт. Поездлар таркиби қабул қилиш қурилмалари майдонидан чиқарилган бўлишлари керак. Қабул қилиш қурилмаси иккита ва ундан ортиқ бўлган ҳолда таъмирлаш ишларини олиб бориш учун уларнинг биттасида маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб махсус хавфсизлик чоралари ишлааб чиқилган ва корхона раҳбари ( раҳбар ўринбосари - бош муҳандис) томонидан тасдиқланган бўлиши лозим. 57. Бункернинг қабуллаш қисми ва таъминлаб турувчи ҳамда йириклатиб майдалагич майдонлари оралиғида алоқа таъминланган бўлиши лозим (телефон, балаанд овозли, ёруғлик билан ва ҳ.к.). 58. Қабуллаш қурилмаларининг юклаш тешиклари ён томонлардан ва бўшатишга қарама қарши томондан мустаҳкам суянчиқлар билан тўсилган бўлиши лозим. Бўшатиш икки томонлама бўлганда тўсиқлар ён томонлардан қилинади. 59. Бункерларнинг қабуллаш майдончалари ва маҳсулотларни юклаб жўнатиш майдони чанг кўтарилиши ҳолатида чанг босишнинг самралаи воситалаари билан таъминланган бўлишлари лозим (чанг тутиш воситалари). 60.Юк тушириш люкларининг очиқ ҳолатида қабуллаш бункерларини юклаш, бункерларни бўшатишда эса тушириш зонасида хизмат кўрсатиш ходимларининг бўлиши таъқиқланади. 61. Сводларни, бункерларда илиниб қолган маъданни бартараф этиш ва уни шуровка қилиш махсус мослама ва қурилмалар ёрдамида рухсат этилади (электровибраторлар, ҳаво қурилмалари, сув билан ювиш ва ҳ.к.). Бу мақсадда одамларни бункер ичига тушириш ман этилади. 62. Оралиқ бункерлар, агарда улар ўза ағдаргич аравачалар билан тўлдирилмайдиган бўлсалар, тўшамалар билан жиҳозланган бўлишлари лозим. Ўзи ағдаргич аравачаларни ёки реверсив конвейерларни қўллаган ҳолда юклаш тешиклари эни 200х200мм дан ортиқ бўлмаган тешикли панжаралар билан ёпилган ёки баландлиги 1 м дан кам бўлмаган тўсиқларга эга бўлишлари лозим. Конверйер транспортини қайта юклаш жойларидаги бункерларда ҳам худди шундай тўсиқлар ёки панжаралар ўрнатилган бўлишлари лозим. 63. Кўздан кечириш ёки таъмирлаш ўтказиш учун қабуллаш воронкалари (бункерларига) одамларнинг кириши билан боғлиқ ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида наряд- рухсатнома ва ишларнинг ташкил этиш лойиҳаси тузилади, шунингдек қуйидаги талабларнинг бажарилиши шарт: а) ушбу участкадаги бункерлар, уларнинг конструкциялари, буункер усти майдончаларива темир йўллар материалдан тўлиқ тозаланган ва шамоллатилган бўлишлари лозим. Бундан ташқари бункер ҳаво муҳитининг аҳволи назоратда бўлиши шарт; б) бункеларда ишлар олиб борилишининг хавфсизлиги бўйича корхона томонидан ишлаб чиқилган йўриқномалар бўйича ишчиларнинг мажбурий йўриқдан ўтказилиши ва техник назорат кишилари томонидан доимий кўзатувда бўлиши лозим; в) оралиқ бункерлар қабуллаш ва ташиш қурилмаларининг иш майдонларида ва бункер затворлари механизмлари ёнида бункер ичида иш олиб борилаётганини кўрсатувчи огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган бўлиши лозим; г) одамларни бункерга киритиш олдидан юклаш ва тушириш питателлари тўхтатилаган, ўчирилган ва уларга : “ Уланмасин! Одамлар ишламоқда!” деган плакатлар осилган бўлиши, шунингдек электр схемалар бўлакларга ажратилган ва биркали тизим талабларини ҳисобга олган ҳолда улардан олдинги ва кейинги технологик жиҳозларнинг юритмалари токсизлантирилган бўлиши лозим; 8 д) иш олиб борилаётган бункерлар ичига нарсаларнинг тушиб кетишига йўл қўймасликнинг иложи бўлмаганида бункерда ишлаётган одамларнинг шикастланмасликлари учун усти ишончли равишда ёпилган бўлиши лозим; е) бункерда ишлаганда бригадаги кишилар 3 тадан кам бўлмаслиги ва улардан иккитаси бункер усти қисмида бўлишлари лозим; ж) таъмирлашни бажараётган ишчилар сақловчи пояслар эга бўлишлари ва улар мустаҳкам таянчга маҳкамланган бўлиши лозим. Ишлар бажарилаётган вақтда трос ёки арқон бункер усти қисмидаги дублер томонидан ушлаб турилиши лозим. Сақлаш пояслари ва асраш арқонлари ишлатилиш вақтида ҳар 6 ойда камида бир марта 2250 кН статик юк остида 5 мин. давомида синаб кўрилиши ва охирги текшириш ҳақидаги тамғага эга бўлишлари зарур. з) сақлаш поясининг троси ёки арқонини темир йўл изларига, челнок конвейерларининг ва тушириш аравачаларининг рамаларига, шунингдек бошқа жиҳозга маҳкамлаш ман қилинади; и) бункерларда ишлаётган одамларга хавф туғилганда уларни зудлик билан ишлаш зонасидан олиб чиқиш лозим бўлади; к) бункер ишида ишлаганда ёритиш учун 12В дан юқори кучланишга эга бўлмаган кўчма лампалардан фойдаланмоқ лозим 64. Қабуллаш, оралиқ ва аккумуляциялаш бункерларида портлатиш ишларини бажаришга фақатгина амалдаги қонунларда белгиланган тартибга мувофиқ рухсат этилади. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling