Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Фабрика ҳудудида жойлашган хавфли ишлабчиқариш объектларига қўйиладиган талаблар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
2.1. Фабрика ҳудудида жойлашган хавфли ишлабчиқариш объектларига қўйиладиган талаблар
Фабрика ҳудудида жойлашган барча хавфли ишлаб чиқариш объектлари Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ҳақида” ги Қонуни талабларини қаноатлантириши лозим, иш берувчи эса бу объектларни ушбу Қонун талабларига мос келтириши шарт. Фабрикадаги хавфли ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилиш ишларини амалга оширувчи ташкилотлар юқоридаги Қонун талабларига риоя этишлари шарт. Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи фабрика учун қуйидагилар шарт: Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги ҳақида” ги Қонуни моддалари, шунингдек саноат хавфсизлиги соҳасидаги меъёрий техникавий ҳужжатлар талабларига амал қилиш; хавфли ишлаб чиқариш объектлари ходимлар штатини белгиланган тартибда бутланишини таъминлаш; хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлаш учун тегишли малакавий талабларга мос келадиган ва кўрсатилган ишга тиббий жиҳатдан номуносиблиги бўлмаган шахсларга рухсат этиш; хавфли ишлаб чиқариш объекти ходимларини тайёргарликдан ва аттестациядан ўтказилишини таъминлаш; 5 белгиланган талабларга мос ҳолда ишлаб чиқариш жараёнини назоратловчи зарур асбоблар ва тизимларнинг мавжудлиги ҳамда ишлашини таъминлаш; хавфли ишлаб чиқариш объектига рухсат этилмаган чет кишиларнинг киришига йўл қўймаслик; хавфли моддалар сақланишига қўйиладиган саноат хавфсизлиги талабларининг бажарилишини таъминлаш; махсус тарзда ваколатланган орган ва қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларининг буйруқлари, қарорлари ва амрномаларини бажариш; авария ва можаро ҳолатларида, шунингдек саноат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатлар аниқланганда хавфли ишлаб чиқариш объектини ишлатишдан тўхтатиш; хавфли и/ч объектидаги авария сабабларини техникавий текширишда иштирок этиш, аврияга олиб келган сабабларни бартараф этиш ва уларнинг профилактикасига доир чоралар кўриш; хавфли и/ч объектида можаро келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш ва профилактикасига доир чоралар кўриш; махсус ваколатли давлат органини, қонунчиликка мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида алоҳида ваколатларга эга бўлган бошқа давлат органларини, жойлардаги давлат ҳокимияти органларини, шунингдек фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва аҳолини хавфли и/ч объектидаги авария тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш; авария содир бўлганда хавфли и/ч объектлари ходимларининг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилишга доир чоралар кўриш; хавфли и/ч объектларидаги авариялар ва можароларнинг ҳисобини олиб бориш; Хавфли и/ч объектлари ходимларининг мажбуриятлари: саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда меъёрий техник ҳужжатларнинг талабларига амал қилиш; саноат хавфсизлиги соҳасида тайёргарлик ва аттестациядан ўтиш; хавфли и/ч объектларидаги авария ёки можаро ҳақида тегишли кишиларга зудлик билан хабар бериш; хавфли и/ч объектларида авария ёки можаро содир бўлганда белгиланган тартибда ишларни тўхтатиш; хавфли и/ч объектларида аварияни чеклаш ва унинг оқибатларини бартараф этишга доир ишларни ўтказишда белгиланган тартибда иштирок этиш. Хавфли и/ч объектларидан фойдаланадиган фабриканинг мажбуриятлари: хавфли и/ч объектида аварияларни бартараф этиш режасини тузиш, авария оқибатларини чеклаш ва бартараф этишга доир тадбирларни амалга ошириш; аварияларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган режага мувофиқ хавфли и/ч объектида авария ёки можаро содир бўлганда ходимларга ҳаракат қилишни ўргатиш; хавфли и/ч объектида авария содир бўлиш ҳолати учун кузатув, хабар бериш, алоқа қилиш ва ҳаракатни қўллаб-қувватлаш тизимларини барпо қилиш ва кўрсатилган тизимларни соз ҳолда сақлаб туриш. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling