Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
Майдалаш
65. Маъданни майдалагичга келиши ва унинг ишлашини кузатувчи операторнинг ишлаш майдони майдалагичдан майдончага маъдан бўлакчаларини отилиб чиқишларига йўл қўймаслик учун панжарасимон металл тўсиқларга эга бўлишлари лозим. 66. Маъданнинг катта бўлаклари майдалагичнинг иш фазосида тиқилиб қолганда улар махсус мосламага эга бўлган кўтариш воситалари ёрдамида олиб ташланиши лозим. Уларни қўл билан олиб ташлаш ҳамда болға ёки кувалдалар билан бўлаклаш ман қилинади. Майдалагичга тушиб қолган металлни кесиб ташлаш наряд-рухсатнома бўйича техник назорат ходими кузатуви остида амалга оширилиши лозим. 67. Майдалагичларнинг иш фазосига одамларни туширишда ушбу Қоидалар 435 – бандининг талабларига амал қилиниши, сақлаш поясларини қўллаш ва майдалагичларнинг юклаш тешиклари устидан бегона нарсаларнинг тўсатдан тушиб кетишидан одамларни асраб қолувчи вақтинчалик тўшамаларнинг қилиниши шарт. 68. Юклар кўплиги туфайли майдалагичларнинг авария ҳолатидаги тўхтаб қолишида уни бўшатиш ва ишга тушириш фабрика раҳбари (ўринбосари - бош муҳандис) томонидан тасдиқланган махсус ишлаб чиқилган йўриқномалар бўйича амалга оширилади. 69. Вибрацион грохотлар жойлаштириладиган ёпилмалар ва майдончалар жиҳозларни ишлатишда юзага келадиган вибрацияга чидамлилик ва титрашни ютишга ҳисобланган бўлишлари лозим. 70. Грохот ва майдалагичларда маъданнинг тўсатдаги бўлакларидан одамларни ҳимоя қилиш учун қуйидаги ҳимоя мосламалари кўзда тутилган бўлишлари лозим: а) конуссимон майдалагиччлар учун – бўлаклар остида ишловчи 1 босқич йирик майдалаш майдалагичлардан ташқарилари ёпиқ олиб қўйилиши мумкин бўлган тўсиқлар; б) шекали майдалагичлар учун – баландлиги 1м дан кам бўлмаган соябонли ёпиқ ёнлама тўсиқлар. 71. Ишлаб турган таъминлагич ва грохотларнинг юклаш тушириш тешикларда, маъданни грохотга етказиб берувчи таъминлагичларнинг чиқиш тешикларида шуровка қилиш фақатгина махсус мослама ва қурилмалар бўлгандагина йўл қўйилади. 72. Грохотларнинг юк тушириш воронкаларини қўлда тозалаш ва уларга одамларни тушиши фақатгина ушбу Қоидаларнинг 63-бандига амал қилинганидагина йўл қўйилади. Бунда грохотларнинг электр двигателлари бирка тизимининг талабларига мувофиқ ўчирилган бўлишлари, ва ишга тушириш қурилмаларида: “Уланмасин! Одамлар ишламоқда” деган огоҳлантирувчи плакатлар осилган бўлиши лозим. 73. Электрвибропитателларни ишлаб турган вақтида уларнинг лотокларини тозалаш , птатель бортларида туриш, уларга тегиш ҳамда вибропривод зазорларини тозалаш ман этилади. 74. Кулачокли, горизотал ва вертикал болғали майдалагичлар корпус очиқ ҳолда майдалагични ишга туширишга йўл қўймайдиган блокировкага эга бўлиши лозим. Қопқоғининг оғирлиги 50кг дан катта бўлган кулачокли ва горизонтал болғали майдалагичлар корпусини очиш ва ёпиш механизациялашган усулда амалга оширилиши лозим. 75. Майдаланганда портлаш эҳтимоли бўлган чанг ажратадиган маъданларни майдалаш чангни портлашга йўл қўймайдиган тадбирларни бажариб амалга оширилиши лозим. 9 76. Ўртача ва майда майдалагичларга металл тушишига йўл қўймаслик учун уларни таъминлаб турувчи лентали конвейерлар металл излагичлар, ажратгичлар, магнитли шайбалар ва бошқа махсус мосламалар билан жиҳозланган бўлишлари лозим. Лентали конвейердан ва иш зонасидан чиқарилмаган магнитли ажратгичдан металлни олиш фақатгина конвейерни тўхтатгандан ва магнит тизимини ўчиргандан кейингина йўл қўйилади. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling