Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Олтингугуртли маъданларни бойитишдаги қўшимча талаблар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъданларни бойитиш ва уларни қайта ишлаш жараёнлари назоратининг радиометрик усуллари
Олтингугуртли маъданларни бойитишдаги қўшимча талаблар
104. Портлаш ва ёнғин чиқиш хавфи бўйича А, Б тоифадаги ва уларда катта миқдорда портлаш хавфи бўлган ҳамда заҳарли буғ ва газлар ажралиб чиқиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш хоналари учун, шунингдек майдалагичларда чанг портлаганда олтингугуртли газ ажраладиган болғали майдалагичлар бўлинмаларида авария сўриш вентиляцияси қурилмалари кўзда тутилган бўлиши лозим. 105. Олтингугуртли маъдан чангининг портлашини олдини олиш учун болғали майдалагичлар иш фазосида қуйидагилар таъминланган бўлиши лозим: а) ишлаб турган майдалагичларнинг майдалаш зонасига доимо ишлатилган буғ ёки майда пуркалган сув бериб турилиши(туман ҳосил қилгичлар, форсункалар ёрдамида); б) майдалаш бўлинмасидаги барча электротехник қурилмалар, қувурлар, металл ҳаво ўтказгичлар, конвейер рамалари, металл конструкцияларни ерга уланиш занжирини узлуксизлигини таъминлаш йўли билан майдалагичларда статик электр зарядларининг тўпланиб қолишидан ҳимоялаш. 106. Болғали майдалагичлар бўлинмасидаги майдалагич ичида ҳосил бўладиган олтингугурт газларидан ҳимояланиш учун ишчиларга изоляцияловчи газ ниқоблар берилиши лозим. 107. Олтингугуртли маъданларни ўртача майдалаш майдалагичларини ер сатҳи нол белгисидан пастроқда жойлаштириш таъқиқланади. Маъданларни бойитиш ва уларни қайта ишлаш жараёнлари назоратининг радиометрик усуллари 11 108. Радиоактив ва ионлаштириш нурланиш (гамма ва бета нурланиш изотоп манбалари, нейтронлар, шунингдек рентген трубкачалари ва бошқа) манбаларидан фойдаланиб бойитиш ва назоратнинг радиометрик усуллари қўлланиладиган бойитиш фабрикаларида СанПиН № 0193-06 “Радиацион хавфсизликнинг санитария меъёрлари ва қоидалари” талабларига амал қилиниши лозим. 109. Нурланиш манбалари қўлланиладиган ишлар ва жараёнлар, шунингдек уларни қўлланилишига асосланган сепарация, назорат ва таҳлил усуллари ҳамда тегишли қурилмалар, сепараторлар, асбоблар ва бошқалар радиацион хавфсизлик бўйича йўриқномаларга қатъий мос ҳолда бажарилган бўлишлари лозим. 110. 109 - бандда кўрсатилган йўриқномалар корхона томонидан ўз шароитларини ҳисобга олган ҳолда юқорида келтирилган радиацион хавфсизликнинг санитария меъёрлари ва қоидалари асосида ишлаб чиқилган ва маҳаллий давлат санитария-эпидемиология органлари билан келишилган бўлиши лозим. 111. Нурланиш манбаларини қўллайдиган бойитиш фабрикаларида ионлашган нурланишнинг радиоактив манбалари билан ишлаганда комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилган бўлиши лозим, бунда нурланиш таъсирининг барча турлари ҳисобга олинган ва тегишли тоифа кишилари учун энг катта рухсат этиладиган дозасидан ошмайдиган даражада ташқи ва ички нурланиш ҳосил қиладиган барча манбаларнинг умумий дозасини камайтиришни таъминловчи ҳимоя воситалари кўзда тутилган бўлмоғи лозим. 112. Радиоактив препаратлар қўйилган жойларидан чиқиши мумкин бўлган ташқи радиоактив нурланишнинг барча турлари тегишли дозиметрик асбоблар ёрдамида назорат остида бўлмоғи лозим. 113. Иш жойларидаги радиация даражаси радиацион хавфсизлик меъёрларида (СанПиН № 0193-06) кўзда тутилган рухсат этиладиган энг катта миқдорлардан баланд бўлмаслиги лозим. 114. Радиактив изотоплар билан ишловчи ходимлар махсус ўқишдан кейин ишга рухсат бериладилар. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling