Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
Қумларни бойитиш
194. Конвейер-скрубберли ювиш асбобларида ишлаганда хизмат кўрсатувчи ходимлар (операторлар, бункерчи ва насос станцияси машинисти) билааниккитомонлама ва такрорланувчи алоқа бўлиши лозим. 195. Ювиш асбоби конвейер лентасидан харсангларни ташлаб юбориш учун махсус лотоклар қилинган бўлмоғи лозим. Харсанглар тахлаб қўйиладиган жой ўралган бўлиши керак. 196. Саноат асбоблари бункерларида тутилиб қолган нарсалаарни бартараф этиш босим билан чиқадиган сув оқими ёки махсус мосламалар билан амалга оширилади. Харсангларни бункердан олиб ташлаш кран билан ёки махсус қурилмалар (блок, трос ва ҳ.к.) ёрдамида рухсат этилади. 197.Гидромониторчининг иш жойи шундай жойлашган бўлиши кераки у ердан қумларни донадорлашиш, гидровашгерд лоток ва тошлоқ уюлмаси, шунингдек гидроэлеватор яқинидаги бошқа жиҳозлар жойлари яхши кўринадиган бўлиши лозим. 198. Қиш шароитида ишлашга мўлжалланган иссиқроқ ўраб қўйилган саноат асбоблари учун ҳар бир алоҳида ҳолда ходимлар хавфсизлиги ва жиҳозларнинг ишончли ишлашини таъминловчи тадбирлар кўзда тутилган бўлмоғи лозим. Реагент бўлинмалари ва реагент омборхоналари. Чиқиндилар хўжалиги. 199. Реагентларни қўлловчи барча корхоналар раҳбар (раҳбар ўринбосари) томонидан тасдиқланган уларни хавфсиз сақлаш ва реагентларнинг (уларнинг технологик аралашмаларининг) хавфлилик класси, санитария талаблари ва ушбу Қоидалардан келиб чиқиб реагент режимини юритишга доир йўриқномаларга эга бўлишлари керак. Фойдали қазилмаларни бойитишда қўлланиладиган реагентлар, уларнинг одам организмига таъсири ва ҳимоя воситалари ҳақидаги айрим маълумотлар ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида келтирилган. 200. Реагентлар сақлаш ёки улар билан ишлаш хоналари бу хоналарнинг атмосферасидаги зарарли моддаларнинг РЭЭКК миқдоридан ошмайдиган даражада бўлишини таъминловчи вентиляция билан 17 жиҳозланган бўлиши лозим. Реагент хоналаридан чиқариб юбориладиган ҳаво чиқариб ташланишдан аввал тозаланган ва нейтралланган бўлиши лозим. 201. Реагент бўлинмасида вентиляторларни ишламай қолганлиги ҳақида хабар берувчи товушли ёки ёруғлик сигнализацияси кўзда тутилган бўлиши лозим. Вентиляция қурилмаси ишламай тўхтаб қолганда ёки ҳаво муҳитида зарарли моддаларнинг РЭЭКК миқдоридан ошиб кетганда хонада ишлар дарҳол тўхтатилиши ва ишчилар тоза ҳавога чиқарилиши керак. Хонага қайтиб кириш умум алмашиш вентиляцияси ишга тушгандан ва иш зонаси ҳавоси таркибида зарарли моддалар миқдори РЭЭКК даражасида бўлгандан кейингина рухсат этилади. 202. Умумий вентиляциядан ташқари зарали моддалар ажралиб чиқиши мумкин бўлган хоналар, реагентлар тушириладиган, қути ва идишларни очиш жойлари, қоришма чанлари, тиндиргичлар ва бошқа аппаратлар зичлагичли маҳаллий сўриш қурилмалари ва ҳаво сўриб олинадиган панагоҳлар билан жиҳозланагн бўлишлари лозим. 203. Реагентлар билан ишлашда уларнинг сачраши, пуркалиши ва тупроқ, пол, жиҳоз, идиш ва кийимларга тўкилиши мумкинлигини олдини олиш чоралари кўрилиши лозим. Полга ёки аппаратурага тушган реагентлар амалдаги йўриқномаларга мувофиқ йиғиштирилган, нейтраллаштирилган ва сув билан ювиб ташланган бўлмоғи лозим. Реагентларни сақлаш, юклаш, тушириш жойларида тўкилган реагентларни зарарсизлантириш учун етарли миқдорда воситалар бўлмоғи керак. 204. Реагент бўлинмаларида тери сиртидан химикатларни тезлик билан кетказиш учун авария души ёки сувли ванна, шунингдек кўзларни ювиб ташлаш учун кичик фавворача қилиниши кўзда тутилган бўлиши лозим. Айтиб ўтилган қурилмалар фақат шу мақсадларда фойдаланилиши лозим. 205. Реагентлар сақланадиган ёки улар билан ишланаётган хонага бегона кишиларнинг кириши таъқиқланади. 206. Реагентлар бўлинмалари ва омборхоналарида вентиляция тизимлари ва реагент ўтказиш қувурларини таъмирлаш, тозалаш, шунингдек сиғимларни кўздан кечириш, тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини амалга оширишга рухсат этилган одамлар аввало ишлар раҳбари йўриқлашидан ўтишлари, иш ҳажми ва хавфсизлик чоралари кўрсатилган махсус наряд-рухсатномага эга бўлишлари лозим. 207. Артишда ишлатилган материалларни ҳар жойга ташлаш ва уларни чан ҳамда аппаратлар ичида қолдириш ман этилади. Артишда ишлатилган ҳамма материаллар йиғилади ва йўқ қилинади. 208. Реагент бор хоналарда шахсий кийим ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, шунингдек чекиш ва овқатланиш ман қилинади. 209. Флотореагентлар қоришмаларини сақлаш ва тайёрлаш, ташиш ва фойдаланиш фабрика раҳбари (ўринбосари) томонидан тасдиқланган корхонада ҳар бир реагент учун ишлаб чиқилган технология режими карталарига мувофиқ амалга оширилиши лозим. 210. Ишлатишга яроқсиз реагентлар қолдиқлари ва реагент бўлинмасининг оқаваларининг кимёвий тозаланиши ёки зарарсизлантирилиши технологик циклнинг бошқа хоналаридан ажратилган алоҳида хоналарида амалга оширилиши лозим. Бу хоналарда бегона кишиларнинг бўлиши таъқиқланади. Ўзаро таъсир натижасида заҳарли моддалар ёки қувурларни ифлослантирадиган эримайдиган чўкмалар ҳосил қилувчи (сероводород, цианли водород, мишякли водород ва ҳ.к.) оқаваларнинг бирлаштирилиши рухсат этилмайди. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling