16
184.Юқори токсинли моддаларнинг иш хоналарининг атмосферасига
тушишини олдини олиш учун
бўлинма жиҳозлари (пачукалар, колонкалар, горохотлар) тўлиқ герметикланган бўлиши,
газларни
сўриб олиш бевосита панагоҳ остидан амалга оширилиши лозим.
185. Десорбция ва регенерация жараёнларининг назорати ва бошқарилиши автоматлашган бўлиши
керак.
186. Сорбциялаш, десорбциялаш, регенерациялааш, реагентларни сақлаш ва тайёрлаш
хоналари
ҳаво муҳити назоратининг узлуксиз ишловчи автоматик асбоблар билан жиҳозланиши керак, бунда бу
асбоблар иш жойларида синил кислота буғларининг РЭЭККдан ошиб кетганлиги ҳақида хабар
берувчи синализация тизими (товушли, ёруғлик) билан блокировкаланган бўлиши лозим.
187.
Десорбция, регенерация ва электролиз хоналарида ишлаш фақат умумалмашув вентиляцияси
узлуксиз ишлаб тургандагина рухсат этилади.Вентиляция тизимлари ишдан чиққан ҳолда
хизмат
кўрсатиш ходимлари зудлик билан хонани тарк этмоқлари зарур. Хонага кириш умумалмашув
вентиляцияси қайта ишга туширилгандан ва хона атмосферасидаги зарарли аралашмалар (синил
кислотаси ва бошқа) миқдори РЭЭКК га қадар туширилгандан кейин рухсат этилади.
188. Смола колонкалар бўйлаб ҳаракатланганда қараш дарчалари ва колонка қопқоқлари зичлаб
ёпилган бўлиши лозим.
189. Муҳитнинг бошқа таркибдаги колонкасига смолани ташиш жараёнида (ишқорлидан нордонга ва
тескари) қоришмалар тўлиқ ажратилиши лозим. Қоришмаларни смола
билан биргаликда ташиш
таъқиқланади.
190. Колонкалардан смола ва қоришмалар намуналарини олиш фақатгина қопқоқлардаги кичик
люкларчалар ёки колонка ёнидаги дарчалар орқали рухсат этилади.
Намуналар олиш учун колонка
қопқоқларини очиш ман қилинади.
191. Десорбция ва регенерациянинг нордон ювиш қоришмаларини цианли жараёнга қайтариш
фақатгина уларни аввал ишқорлар (оҳак, ўювчи натрий) билан нейтраллаштирилгандан кейингина
рухсат этилади.
192. Товар регенерати электролизи хонаси умумалмашув ва авария вентиляцияси
тизимлари билан
жиҳозланган ва ҳавода кислота буғлари ва водороднинг РЭЭКК миқдоридан ошиб кетганлиги ҳақида
хабардор қиладиган асбоблар билан бутланган бўлиши лозим.
193. Электролизерда катод блокларини алмаштириш ишларида ишчилар резина махсус кийим бош,
резина этик, фартуқ, қўлқоплар кийган ва ҳимоя кўзойнакларида бўлишлари лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: