Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
19 Реагентлар тайёрлаш бўлинмалари 223. Сувда ёки бошқа эритувчиларда суюқ ва қаттиқ кимёвий маҳсулотлар эритиладиган, тайёрланган эритмалар тиндириладиган ва сарфлаш бакларига юбориладиган реагент бўлинмалари фабриканинг барча бошқа объектларидан (бўлинмаларидан) ажратилган бўлишлари лозим. 224. Реагентлар тайёрлаш бўлинмалари ва уларнинг алоҳида хоналарида ҳарорат режими бу хоналарда тайёрланадиган реагентларнинг физикавий-кимёвий хоссаларидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. 225. Тўсатдан катта миқдордаги зарарли газларнинг ажралиб чиқиши мумкин бўлган реагент бўлинмаларида аварияли сўриш вентиляцияси кўзда тутилган бўлиши лозим. Сони сменада рўйхат таркиби бўйича ишловчиларнинг максимал сонидан 50% кўпроқ бўлган газниқоблар заҳираси маълум жойларда сақланиши лозим. 226. Эритма чани ва тиндиргичлари, шунингдек уларга боғланган коммуникациялар шундай жойлаштирилишлари лозимки, бунда зарур ҳолларда улардаги реагентларни эритмалар бўлинмаларида кўзда тутилган авария сиғимларига тўлиғича ўтказиш имкони бўлиши керак. Реагент бўлинмаларида товушли ва ёруғлик сигнализацияси билан чанларнинг тўлиш сатҳини автоматик назорат қилиниши кўзда тутилган бўлмоғи лозим. 227. Органик ва бошқа ёнғин ва портлаш хавфи бўлган моддаларни эритиш учун аппаратура учқун чиқмайдиган қилиб тайёрланиши лозим. 228. Цианли эритмалар тайёрлаш хонаси реагент бўлинмасининг бошқа хоналаридан ажратилган ва доимо ёпиқ бўлиши лозим, ундан чиқадиган оқава сувлар ва чиқиндилар дренажи эса бошқа реагентлар бўлинмалари дренаажидан ажратилган бўлиши керак. Кўрсатилган бўлинмаларда ишлашга рухсат этилган кишилар ишлашнинг хавфсиз қоидалари бўйича ўқитилган ва махсус гувоҳномаларга эга бўлишлари лозим. Цианид солинган банкаларни очиш, уни бункер ва эритиш чанларига солиш, шунингдек эритмаларни эритиш ва тайёр эритмаларни сақлаш учун мўлжалланган барча аппаратура ва қурилмалар яхшилаб бекитилган ва тиғизлаштирилган ва сўриш вентиляциясининг заҳирадаги вентиляция қурилмаси билан блокировка қилинган маҳаллий сўриш жойларига эга бўлишлари лозим. 229. Ҳар бир реагент чан ва тиндиргичлари ўтадиган қувурлар ва сатҳ ўлчагичлар билан жиҳозланган бўлишлари ва улардаги реагент номи аниқ ёзилган бўлиши лозим. 230. Барча қувур ва сиғимлар рамзий тасвирларга ҳамда ГОСТ 12.4.026-76 “Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари” талабларига риоя қилинган ҳолда амалдаги соҳа стандартларига мувофиқ хавфсизлик белгиларида ёзилган тушунтириш ёзувларига эга бўлган шартли рангларга бўялган бўлишлари лозим. 231. Барабанларни очиш, йирик бўлакларни майдалаш, уларни эритиш бакларига юклашдаги хавфсизлик чоралари ишчи йўриқномаларда баён этилган бўлишлари лозим. 232. Флотореагент эритмаларини тайёрлашда маҳаллий ёритиш учун кучланиши 12 в дан юқори бўлмаган кўчма лампалардан фойдаланиш рухсат этилади. 233. Реагент бўлинмасининг иш хоналарида идишларни сақлаш ман этилади. Идишларни зарарсизлантириш ва омборга топшириш тартиби фабриканинг бош муҳандиси томонидан тасдиқланган йўриқномаларда белгиланади. Цианли бирикмалар идишлари дарҳол зарарсизлантирилиши ва бошқа идишлардан ажратилган ҳолда алоҳида омборга топширилиши лозим. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling