Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
Drobilka

Реагентлар омборхоналари 
211. Реагентлар ёпиқ омборхоналарда ёки усти ёпиқ айвонларда махсус йўриқномаларга мувофиқ 
сақланиши лозим. Аэрофлотлар, мойлар, сулфат кислота, натрий сулфатгидрати, керосин, оксал (Т - 
80) ларнинг тўсиқлар билан ўралган реагент омборхонаси ҳудудидаги айвон остида қуёш нури ва 
ёғин-сочин тушмайдиган металл сиғимларда ва цистерналарда сақланишига рухсат этилади.
Очиқ омборхоналарда сулфат кислотанинг шиша ва силикат-тош идишларда сақланишига рухсат 
этилади. 
Ўзаро реакция киришадиган реагентларнинг битта омборхонада биргаликда сақланишига рухсат 
этилмайди. 
Шунингдек омборларда реагентларни шикастланагн идишларда сақланишига рухсат этилмайди. 
Реагентларни идишини алмаштириш, қабул қилиш ва бериш шу мақсад учун қилинган махсус 
майдонларда амалга оширилмоғи лозим. 
212. Суюқ реагентлар сақланадиган сиғимлар ва улар билан боғланган коммуникациялар 
реагентларни тўлиғича бўшатадиган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


18 
Агрессив (кислота, ишқорлар) ва токсик реагентларни ўтказишга мўлжалланган қувурлар иш ўтиш 
жойлари ва иш жойлари устидан ўтмасликлари лозим. 
213. Ксентогенатлар, сулфат натрий ва цианидлар омборлари хоналарида ҳарорат 25ºС дан 
ошмаслиги лозим. Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар махсус алоҳида хоналарда сақланиши 
лозим. Биргаликда бошқа реагентларни заҳарли реагентлар ва сўндирилмаган оҳак билан бирга сақлаш 
ман этилади. Сўндирилмаган оҳакни сақлаш учун уни сув билан контактда бўлишига имкон 
бермайдиган ёнмайдиган хоналар ажратилиши керак.
214. Портлаш хавфи бўлган буғлар ҳамда токсик таъсир этувчи ёки ёмон ҳид чиқарадиган газлар 
ажратадиган реагентларни сақлаш хоналарида туриб қолиш зоналари бўлмаслиги учун улар ҳам 
пастдан ҳам юқоридан сўриб олиниши керак.
215. Реагентлар омборхоналари ва реагентлар хўжалигининг барча хоналарининг пол, девор ва 
асосий қурилиш конструкциялари тегишли кимёвий ҳимояга эга бўлмоғи лозим.
Девор ва шиплар шундай пардоз қилинган бўлиши керакки чанг ва буғлар тўпланмайдиган бўлиши 
керак, уларни тозалаб ташлаш ва юзасидан ювиб ташлаш мумкин бўлмоғи лозим. Йиғилган оқава ва 
сувлар дренаж зумпфларига оқиб кетиши ва уларга нейтраллаштирувчи эритмаларни келиши учун
поллар етарли қияликдаги ариқчаларга эга бўлмоғи лозим. 
216. Аэрофлотлар, натрий сулфогидрати, аммиак ва бошқа ўткир ҳидли реагентлар соз ҳолатдаги 
цистерналар ёки металл тиқинлар билан зич ёпиладиган металл бочкаларда ташилиши ва сақланиши 
лозим.
217. Корхона ҳудуди бўйлаб суюқ, агрессив ва юқори токсинли реагентлар уларни йўқотилишига 
имкон бермайдиган махсус жиҳозланган транспортда ва идишда ташилади. 
Шиша идишлар турувчи таралардаги сомон, қипиқ и ёғоч рух хлорати ёки суулфат натрий 
эритмаси билан шимдирилган бўлиши керак. Суюқ реагент солинадиган шиша тиқини зич ёпилиши, 
аммо герметик бўлмаслиги лозим.
218. Аввало сўриш вентиляцияси тўхтовсиз суратда 10 минут давомида ишлаганидан кейингина 
реагентлар омборхоналарига киришга рухсат этилади. Вентиляторлар тўхтатилганда реагентларнинг 
ёпиқ омборларида ишлаш таъқиқланади.Вентилятор пускатели омборхонанинг ташқи эшиги яқинида 
бўлмоғи лозим. 
Вентилятор носоз бўлганида уни таъмирлаш учун омборхонага бир вақтда камида икки киши 
газниқобда кириши лозим. 
219. Реагент тахлаб қўйиладиган жой қайси реагент сақланиши учунлигини кўрсатувчи ёзувга эга 
бўлиши керак. Хилларга ажратмасдан реагентларни сақлаш таъқиқланади.
220. Кислоталар, амиакли сув, аэрофлотлар, натрий сулфгидрати ва бошқа суюқ флотореагентларни 
тушириш механизациялашган усулда амалга оширилиши лозим. 
Цистерналардан суюқ реагентлар тўкилганидан кейин шлангдаги қолдиқлар ажратиб олинган ҳолда 
сув билан ювиб кеткизилади. 
Цистерналардан ёнувчи реагентларни тўкиб бўлгандан кейин қувурлар ва цистерналар ерга уланган 
бўлиши лозим.
Суюқ флотореагентлар ва кимёвий препаратларни бир сиғимдан бошқасига насос билан ўтказишда 
сиғимларни тўлиш сатҳини назоратлаш тизимининг ишончлилиги текширилиши керак. 
221. Портлаш хавфи бўлган реагентлар омборида, шунингдек уларнинг яқинида ва насослар 
хонасида пайвандлаш ишларини фақатгина хавфсизлик чоралари кўрсатилган фабрика 
раҳбариятининг махсус (ёзма) рухсатномаси ва корхона ёнғиндан қўриқлаш хизматининг оловли 
ишларга берилган рухсатномаси бўйича амалга оширилиши мумкин. Бунда аввалдан барча енгил 
буғланувчи кимёвий препаратлар омборхонадаан олиб чиқилган бўлиши лозим. 
222. Реагент омборлари қуйидагиларга эга бўлмоғи лозим: 
а) Умумалмашинув ва маҳаллий сўриш вентиляцияси ишини тўхтатилганидан хабар берувчи 
товушли ва ёруғлик сигнализацияси. Токсинли ва портлаш хавфи бўлган буғлар ажралмайдиган 
реагент омборлари учун бундай вентиляциянинг бўлиши шарт эмас;
б) фабрика раҳбарияти, ёнғиндан қўриқлаш хизмати ва тиббиёт пункти билан тўғридан тўғри ёки 
оператор (диспетчер) орқали телефон алоқаси;
в) суюқ реагентлар сақланадиган стационар сиғимларда сатҳ ўлчагичлари. 
Цианидлар солинган банкаларни очиш жараёнлари, шунингдек кучли таъсир этувчи заҳарли 
моддалар билан боғлиқ барча ишлар, шу жумладан эритмалар тайёрлаш механизациялаштирилган 
бўлиши лозим. 

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling