Мавзу: Органик реагентларнинг синфланиши. Файгль схемаси


Download 22.49 Kb.
bet1/2
Sana25.12.2022
Hajmi22.49 Kb.
#1065734
  1   2
Bog'liq
2-ma\'ruza


Мавзу: Органик реагентларнинг синфланиши.

  1. Файгль схемаси.

  2. Кульберг схемаси.

  3. Кульберг-Файгль-Пилипенко схемаси.

  4. Перрин схемаси.

  5. Сиджвик схемаси.

  6. Арманди ва Чатт схемаси.

  7. Файгль схемаси бўйича органик реагентлар тузилиши ва реакция механизми бўйича бўлинади.

  8. Кульберг схемаси бўйича О.Р. ишлатилиш соҳаси бўйича бўлинади.

  9. Кульберг-Файгль-Пилипенко схемаси бўйича реакция тури(1) ва ишлатилиш соҳаси(2)ни умумийлаштирилгани.
  10. Перрин схемаси бўйича металл иони электрон қобиғи ўрганилади.
  11. Сиджвик схемаси бўйича металл-лиганд боғининг барқарорлиги ўрганилади.

  12. Арманд ива Чатт схемаси.

Органик реагентларнинг танлаб таъсир этувчанлиги.
Органик реагентлар металл ионлари билан рангли комплекс ёки чўкма ҳосил қилади. Шу реагент билан бирикадиган металларни сони қанча кам бўлса, танлаб таъсир этувчанлиги шунча юқори бўлади. Ҳамма органик реагентлар танлаб таъсир этиши бўйича учта гуруҳга бўлинади:

  1. n=1-специфик реагентлар. Масалан крахмал йод учун, цинкуранилацетат натрий иони учун, Грисс реактиви(Аr-NН2) NО2-иони учун, бицинхоин кислотаси мис иони учун.

  2. n<10-танлаб таъсир этувчан органик реагентлар. Масалан: диметилглиоксим никель, платина, темир учун, Ильинский реактиви кобальт ва темирни аниқлашда ишлатилади, арсеназо 111-цирконий, гафний ва РЗЭ, тиомочевина - хром, висмут, симоб учун, нитрозо - R-тузи-кобальт ва темир учун ва ҳоказо.

  3. n>10 – гуруҳли реагентлар (танлаб таъсир этувчанлиги кам). Масалан: 8-оксихинолин билан 30 га яқин металларни аниқлаш мумкин, ализарин, алюминон, ЭДТА ва бошқалар ёрдамида 10 дан ортиқ металларни аниқлаш мумкин.

Миқдорий анализнинг кимёвий ва физик-кимёвий усулларда ҳам органик реагентлар ишлатилади.
а) Гравиметрик анализ усулида органик реагентлар чўктирувчи сифатида ишлатилади: ДМГ, 8-оксихинолин, купферон, аммоний бензоати, антранил кислота ва бошқалар. Бу органик реагентлар бир неча талабларга жавоб бериши керак: ҳосил бўладиган комплексни кам эрувчанлиги, комплексни юқори барқарорлик константаси, органик реагентни сувда яхши эрувчанлиги, қуритилганда комплекс барқарор бўлиши кераклиги ва бошқа талаблар.
б) Титриметрик анализ методида титрантлар, индикаторлар сифатида органик реагентлар ишлатилади: ЭДТА, ализарин, дифениламин, бензидин, диацетилдиоксим, антипирин, диантипирилметан, дифенилкарбазон ва бошқалар.
в) Фотометрияда органик реагентлар металл ионлари билан рангли комплекслар ҳосил қилади. Пирокатехин билан титанни, a,a- дипиридил реагенти мис, кобальт, никельни, пиридил азо-резорцин кобальтни, 8-оксихинолин алюминийни аниқлаш учун ишлатилади. Ушбу органик реагентларнинг металлар билан кўпчилик комплекслари сувда яхши эрийди ва металларни фотометрик аниқлашга ёрдам беради. Сульфосалицил кислотаси темир иони билан комплекс ҳосил қилади, темирни миқдорий аниқлашда сульфосалицил кислота сезгир органик реагент ҳисобланади.
г) Люминесцент анализ методида органик реагентларни нур чиқариш интенсивлигига қараб моддани миқдорини, таркибини аниқлаш мумкин: морин , кверцетин ва ҳоказо.
д) Полярографияда органик реагентлар фон электролитлари, боғловчи реагентлар сифатида ишлатилади. Масалан: тетра метиламмоний хлориди, сувсиз муҳитларда эритувчи сифатида (метанол, этанол, бутанол, ацетон), экстрагентлар сифатида (бензол, хлороформ, дихлорэтан ва бошқалар). Бир нечта ишлатиладиган органик реагентлар 1-жадвалда келтирилган.
Жадвал-1.
Асосий органик реагентлар.

Номланиши ва хоссалари.

Ишлатилиши
Алифатик аминлар




Дитиооксамид(рубеан кислотаси), Мr=120,2

Cu,Co,Bi,Fe,Ni

Натрий диэтилдитиокарбаминат, Мr=225,3

d- ва p- элементларни аниқлашга


Download 22.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling