Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Агломерациялаш ва ғўлаклаш,оҳакни кўйдириш, қуритиш бўлинмалари


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet22/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
Bog'liq
Drobilka

Агломерациялаш ва ғўлаклаш,оҳакни кўйдириш, қуритиш бўлинмалари. 
 Маъдан, концентратлар ва номаъдан материаллар омборхоналари 
Агломерациялаш ва ғўлаклаш 
241. Ҳар бир фабрикада агломерациялаш ва ғўлаклааш жараёнларини олиб бориш технологияси 
бўйича йўриқномалар ишлаб чиқарилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши лозим, буларда 
энергия ташувчилар (газ ва ҳ.к.), юқори ҳароратли операцияларнинг қўлланилиши билан боғлиқ аниқ 
шароитларда, газ ва чанг ажралииши ва хавфсизлик нуқтаи назаридан нохуш бошқа факторларни 
борлигидан келиб чиқиб маъдан ва кнцентратларни бўлаклаш усуллари аниқлаштирилган бўлиши 
лозим. 
242. Дастлабки хомашё бункерлари, шихталар, қайтаргич ва тўшаклар, шунингдек бункерларни 
юклаш жойлари чанг, буғ ва газ ажралишига йўл қўймайдиган аспирация қурилмалари билан 
жиҳозланган бўлмоғи лозим.
243. Бункерлар оралиқлари ячейкаларининг ўлчамлари 200 х 200мм бўлган чамбараклар билан 
ёпилган ва улар баландлиги 1м дан кам бўлмаган тўсиқларга эга бўлишлари лозим.
244. Чанг ўтириш қурилмаларидан чангни тозалаш гидравлик, пневматик ва бошқа усулларда 
амалга оширилади. Чанг ўтириш қурилмаларидан гидро ёки пневмо транспортерларига чангни 
чиқариш усули чангни атроф фазога тарқалиб кетишига йўл қўймаслиги лозим. 
245. Аралаштиргич барабанлар ва барабан-совутгичларлар ичига уларни тозалаш ва таъмирлашда 
одамларнинг кириши учун люкларнинг эшиклари ҳам маҳаллий ҳам масофадан туриб бошқарилганда 
эшиклар очиқ бўлган ҳолатда барабаннинг ишга тушишига йўл қўймайдиган блокировка билан 
таъминланган бўлиши лозим. 
Аралаштиргич ишлаб турганда бевосита барабан ичидан намуналар олиш таъқиқланади. Барабан 
ортидан шихта оқимидан намуналар олиш автоматик намунаолгичлар ва баъзи ҳолларда қўл ёрдамида 
амалга оширилади. 
246. Бўлаклаш ва ғўлаклаш машиналари ўчоқлари горелкаларига газ ва буғни қабул қилиш 
қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим. 
Ўчоқнинг газ горелкаларини ёқиш ва ўчириш тартиби, назоратлаш жойлари ва параметрлари, зарур 
хавфсизлик чоралари корхона бош муҳандиси томонидан тасдиқланган махсус йўриқномаларда 
келтирилган бўлиши лозим. 
247. Бўлаклаш машиналари (агломерациялаш машиналари ва қиздирилган бўлакларни куйдириш 
машиналари) шошилинч равишда ёки режа бўйича тўхтатилган ҳолатларда шихта, газ ва ҳаво 
берилиши тўхтатилиши лозим. Бунда газ горелкалари газ келишини тўхтатадиган автоматик 
блокировка билан таъминланган бўлиши лозим. 
Тортиш пуфлаш машиналари (эксгаустерлар, вентиляторлар, тутунсўргичлар) машинадаги ёқилғи 
тўлиқ ёниб бўлгандан сўнг тўхтатилади. 


21 
248. Коллекторлар задвижкалари ва горелкаларга хизмат кўрсатиш учун уларнинг ёнига бориш 
қулай бўлмоғи лозим. Магистрал шиберлар операторлар хонасидан туриб масофадан бошқарилади. 
Бундан ташқари улар қулай усулда қўл билан бошқариладиган бўлиши лозим. 
249. Куйдириш машиналари ёндириш ўчоқларининг деворлари ва сводлари иссиқлик изоляциясига 
эга бўлишлари керак. Ташқи сиртининг ҳарорати 45ºС дан юқори бўлган ўчоқлар устидан сўриш 
қувури бўлган зонтлар қилинган бўлиши лозим, бунда сўриш қувури бинонинг энг баланд қисмидан 1-
2м юқорироқ ва дефлекторлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. 
Ёндириш ўчоқларига бевосита тегиб турадиган агломерация машиналари узунаси бўйлаб 
ёпилмаган ҳолда шихтанинг қизиган сиртини тўлиғича экранда кўрсатишни таъминловчи совутиш 
шторлари жиҳозланган бўлиши лозим. 
250. Фабриканинг газ хўжалигига хизмат кўрсатувчи кишилар зарур газдан ҳимоялаш 
аппаратуралари билан таъминланган бўлишлари керак ва улар иш жойларига яқин махсус жойларда 
сақланиши ва узлуксиз текшириб турилмоғи лозим. 
251. Шихтани ёндириш учун керак суюқ ёқилғида ишлайдиган бўлаклаш қурилмаларидан 
фойдаланиш қонунчликда белгиланган тартибда амалга оширилади. 
252. Агломерация ва куйдириш машиналарнинг иш майдони зонасининг тўшак ва шихтани 
аравачаларга юклаш жойлари, шунингдек роликоукладчик юритмаси ва машинанинг чекка қисми 
машинанинг ишлаб турган вақтда колосникларни алмаштириш учун иш тармоғига аравачаларнинг 
чиқиш ҳудудига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг боришига йўл қўймайдиган тўсиқларга эга бўлмоғи 
лозим. 
Ушбу жойларга бориш куйдириш машинаси ва тегишли блокировка қурилмаси тўхтатилганидан 
сўнг таъминланади. 
253. Бўлаклаш фабрикаларининг барча иш жойларида ёруғлик ҳамда товушли сигнализация ва 
телефон алоқаси бўлиши зарур. 
254. Ишлаб турган фабрикаларда шихтани қиздириш учун ишлатиладиган қайтувдан фойдаланиш 
махсус ташкилот томонидан бажарилган лойиҳа бўйича амалдаги санитария меъёрларига мос 
келадиган меҳнатнинг санитария-гигиена шароитлари таъминлангандагина рухсат этилади. 
Янги фабрикаларни лойиҳалашда иссиқ қайтувни жараёнда фойдаланишга рухсат берилмайди. 
255. Қайтув узели фабриканинг бошқа участкаларидан ажратилган бўлиши лозим. 
Куйдириш бўлинмаси ва қайтув узели ўртасида тўғридан тўғри телефон алоқаси бўлиши даркор. 
256. Агломератни куйдириш технологияси шундай қайтув олинишини таъминлаши лозимки, бунда 
бункерда қайтув ушланиб қолиши ҳосил бўлмоғи лозим. 
Бункерда иссиқ қайтув ушлаб қолинганда уни ажратиб олиш махсус воситалар (ҳаво қурилмаси ва 
ҳ.к.) ёрдамида амалга оширилади. 
Сув билан бункерда қайтув материалини совутиш қатъий ман этилади. 
Бункер ва грохот конструкциясини сув билан совутиш фақатгина бункер қайтувдан бўшатилган 
ҳолда ва хавфсизликнинг қўшимча чоралари кўрилганда мумкин. Иссиқ қайтув бункерлари иссиқлик 
изоляциясига эга бўлишлари лозим. 
257. Иссиқ қайтувни ташишга мўлжалланган галереянинг буғ ҳосил бўлиш даражасини 
камайтириш мақсадида оқимли сўрув вентиляцияси жиҳозланган бўлмоғи керак, бериладиган ҳаво эса 
совуқ вақтда аввал иситилиши лозим. 258. Барабан совутгичда қайтувни совутишда буғ ҳосил 
бўлмаслиги учун унинг материални юклаш ва тушириш жойларида аспирация тизимлари билан 
жиҳозланган бўлиши лозим. 
259. Машина қайтуви бункери остидаги новни тозалаш махсус майдонлардангина мослама 
ёрдамида рухсат этилади. 
260. Лентали конвейер билан иссиқ қайтувни ташишда у аввалдан конвейер лентасига ётқизилган 
шихта қатлами устига берилади.
Қайтувнинг берилиши ва конвейерда совуқ ҳолдаги шихтанинг бўлиши махсус автоматика тизими 
томонидан таъминланиши лозим.
261. Вагонларга окатиш (агломерат) ларни юклашга мўлжалланган темир йўллар шатр (зонт) билан 
ёпилган бўлиши лозим, унинг остидан чангланган ҳавони сўриб олиш махсус вентилятор орқали 
амалга оширилади, чиқиндиларни тозалаш эса махсус қурилма ёрдамида амалга оширилади. 
262. Юклашни кузатиб бориш учун телевизион ёки бошқа автоматик қурилмадан фойдаланилади. 
Юклашни бошқариш меҳнатнинг меъёрий санитария гигиена шароитлари таъминланган махсус 
ажратилган хоналардан амалга оширилади.


22 
263. Окатиш (агломерат) ларни юклайдиган темир йўл жойлари қоида тариқасида 
механизациялашган усулда тозаланади. Окатиш(агломерат)ларни ташиш махсус тўкилмайдиган 
вагонларда амалга оширилиши лозим.
264. Окатишлар намуналарини олиш махсус жойларда автоматик намунаолгичлар ёрдамида 
бажарилади, окатишлар конвейер орқали узатилмаган ҳолда эса намуналар темир йўл вагонидан 
кўприкли краннинг грейфери билан олинади. 
265. Окатишлар (агломерат) ни совутиш жараёни калориметрия усулида аниқланган уларнинг 
ҳароратини пасайтиришни 140ºС пастга туширмасликни таъминлаши зарур. 
266. Тайёр окатишларни ғалвирлаш хоналари бинонинг бутун баландлиги бўйлаб девор ёрдамида 
куйдириш корпусидан ажратилган бўлиши лозим. Ғалвирлаш бўлинмасига ва тушириш майдочасига 
кириш эшиклари оралиқни зич ёпадиган бўлиши керак. 
267. Ғўлаклаш фабрикасининг олтингугуртли маъданларидан окатиш (агломерат) ларни ишлаб 
чиқаришда олтингугуртни тутувчи қурилмалар таъминланган бўлиши лозим. 
268. Чиқувчи газлар ва рециркуляция ҳамда рекуперация тизимларининг газ ҳаво коллекторлари, 
куйдириш корпуси хоналарида, хомашёни тайёрлаш бўлинмаси ва бошқа хоналарда жойлашган 
уларнинг чанг йиғувчи бункерлари иссиқлик изоляциясига эга бўлиши зарур. 
Иссиқлик изоляцияси сирти вақти вақти билан чангдан тозаланиши керак. 
269. Янги лойиҳаланаётган куйдириш корпусларида куйдириш машиналарининг сўриш пуфлаш 
қурилмалари алоҳида корпусда (оралиқда)жойлашган ёки куйдириш корпуси таркибидаги хонанинг 
яхлит девори билан ажратилган бўлиши лозим. 
Сўриш пуфлаш қурилмалари хонаси куйдириш бўлинмаси билан товуш изоляция қилинган 
кабинада ўрнатилган ёруғлик товушли сигнализация ва телефон алоқаси орқали боғланган бўлиши 
керак. 
270. Чиқувчи газлар ва рекуперация газлари коллекторларидаги сўриш ва пуфлаш 
қурилмаларигача ва улардан кейинги задвижкаларни бошқариш механизациялашган ва электрлашган 
бўлиши лозим. 
271. Куйдириш машиналарининг конструкциялари ёрдамида ишлатиш жараёнида хонага газларни 
чиқариш ва қиздирилган окатишлар қатламидан иссиқлик нурланишини тарқатиш бўлмаслиги учун 
“конкуйдириш аравачалари” узелида самарали зичлаш таъминланиши лозим.
272. Куйдириш машинасининг тутун сўргичи ва вентиляторининг аварияли тўхтаб қолиш 
ҳолатида: а) дарҳол автоматик тарзда ёқилғи берилиши тўхтатилиши ва свечанинг задвижкаси 
очилиши зарур; б) куйдириш машинаси автоматик тарзда тўхташи лозим. Ишлаётган сўриш пуфлаш 
қурилмалари ёқилғи тўлиқ ёниб бўлгунга қадар ишлашни давом эттирадилар. 

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling