Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31
Bog'liq
Drobilka

Оҳактошни куйдириш 
273. Оҳактошни куйдириш ва оҳак тайёрлаш қурилмаларига 241, 242, 246 – 253 бандларда баён 
этилган агломерациялаш машиналарини ишлатишдаги хавфсизлик талаблари жорий қилинади. 
274. Оҳактошни куйдириш ва оҳак тайёрлаш қурилмаларида амалдаги санитария меъёрларига мос 
келадиган меҳнатнинг меъёрий санитария-гигиена шароитларини таъминловчи самарали чанг 
бостириш воситалари қўлланилиши лозим. 
275. Оҳакни парчалантириш учун сувни қўллаш хавфсизликнинг қўшимча чоралари кўрилган 
тақдирда рухсат этилади. 
276. Оҳакни ташиш чанг ҳосил қилмайдиган шароитларда амалга оширилиши зарур. 
Вентиляция етарли даражада бўлмаганда ёки носоз бўлганда оҳактош куйдириш бўлинмаларида 
ишлаш ман қилинади. 
Қуритиш бўлинмалари 
277. Қуритиш қурилмалари ва улардан фойдаланиш қонунчилик билан белгиланган тартибда амалга 
оширилиши лозим. 
278. Юқори ҳароратга қадар иситиладиган қуритиш қурилмасининг барча сиртлари иссиқлик 
изоляциясига ёки тўсиққа эга бўлиши, иш жойлари эса ҳаво душлари билан жиҳозланган бўлиши 
лозим. 279. Қуритиш печларига материал етказиб берадиган нов ва қувурлар ёпилган ва чанг 
тарқатмайдиган қилиб зичланган бўлиши лозим. 
Айланма барабанларнинг ёниш ўчоқлари ва юксизлантириш камералари билан бирикиш жойлари 
зич бекитилган бўлиши зарур. 
280. Қуритиш қурилмалари ва печлари газни чангдан ва зарарли аралашмалардан санитария 
меъёрларига қадар тозалашни таъминловчи қурилмага эга бўлган газни сўриб олиш тизими билан 
жиҳозланиши лозим. 


23 
281. Сўриш пуфлаш тизими ишламай турган қуритиш мосламаси (печини) ишлатиш таъқиқланади. 
Сўриш пуфлаш қурилмалари ишлаганда иш хоналарига газлар чиқмаслиги лозим. 
282. Қуритиш қурилмасини ишга тушириш ва тўхтатиш технологик йўриқнома талаблари бўйича 
амалга оширилиши зарур. 
283. Мазут қуйилиши учун мўлжалланган авария баки носоз ёки лиммо лим тўлган ҳолда ўт ёқиш 
қурилмаларини ишлатиш таъқиқланади. 
284. Қуритиш қурилмасини ёқиш учун керакли бўлган ишлаб чиқариш хоналаридаги мазут заҳираси 
бир кеча кундузга етарли миқдордан кўп бўлмаслиги лозим. 

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling