Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар
Маъдан, концентратлар ва номаъдан материаллар омборхоналари
Download 321.88 Kb. Pdf ko'rish
|
Drobilka
Маъдан, концентратлар ва номаъдан материаллар омборхоналари
285. Экскаватор омборхоналарининг жиҳозлари ва улардан фойдаланиш амалдаги қонунчилик талабларига мос бўлиши лозим. 286. Штабелости галереялари иситиш, дренаж тизимлари ва чангтутгичли аспирация тизимларига эга бўлиши лозим. 287. Штабел тахлагичлар ёрдамида тизма омборхоналарини шакллантиришда релс йўли ва сув тўпланадиган ариқ нинг ҳолати назораат остига олиниши лозим, йўл ва ариқларнинг кўмилиши, шунингдек иш майдончалари, траплар, зиналарнинг муз билан қопланишига йўл қўйилмайди. Штабел тахлагичнинг иш ҳудуди қоронғи пайтда ёритилган бўлиши лозим. 288. Сочилувчан материаллар қувурлар орқали омборхонага ташилган вақтда улар бирикиш жойларининг герметиклиги ва қайта юклаш жойларининг зичлаб бекитилганлиги таъминланиши зарур. Зич бекитиш технология шартларига кўра мумкин бўлмаган жойларда аспирация тизимининг сўриб олиш қурилмаси кўзда тутилган бўлиши лозим. 289. Кўмир, цемент ва оҳак солинган омборхоналар яқинида товар пишитилмаган каолин ва талкли маъданни тахлаб қўйиш ман қилинади. Талк, каолин ва графитни вагонларга тўкилган ҳолда юклашда чанг босиш воситаларини қўллаш лозим. 290. Қоронғи пайтида омборхоналардаги темир йўл излари ёритилган бўлиши лозим, ёритилмаган темир йўлларда ишлашга рухсат этилмайди. 291. Экскаваторнинг ишлаб турган вақтида одамларнинг (жумладан хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳам) чўмич, трос, блоклар, скрепернинг ҳаракатланиш зонасида бўлишлари ман қилинади. Чўмич (ротор) ни тозалаш экскаватор тўхтатилганда ва экскаватор машинистининг рухсати билан амалга оширилади. Бу вақтда чўмич (ротор) ерга туширилган бўлиши лозим. Материаллар экскаваторлар ёки кўприкли қайта юклагичлар билан вагонларга юкланганда қонунчиликда бегиланган тартибда эксаватор ёки қайтаюклагич машинисти томонидан бериладиган сигналларга бригада бўйсиниши керак. Ишдан ташқари вақтда экскаватор чўмичи (юклагич ротори) тупроққа туширилган, кабина қулфланган, электроэнергия узилган бўлиши лозим. 292. Кўп чўмичли экскаватор ва кўприкли қайтаюклагичлар ишлаётган вақтда юкланаётган вагон яқинида, юклаш ва тушириш люклари, конвейерлар ва қайта юклаш қурилмалари остида одамлар бўлмасликлари лозим. 293. Экскаваторлар билан юкланадиган омборхоналарда маъдан ва концентратлар штабелининг баландлиги амалдаги қонунчилик талаблари асосида белгиланиши керак. 294. Материалларни юклаш ва тушириш вақтида иш зонасида ҳавонинг чангланишини санитария меъёрлари даражасида бўлишини таъминлайдиган чанг босиш ва чанг тутишга доир чоралар кўрилиши зарур. Ҳавонинг чанг билан ифлосланиши даражасини санитария меъёрларигача туширишнинг имкони бўлмаган ҳолда ишчилар респираторлардан фойдаланишлари лозим. 295. Двигатели ишлаб турган ва пичоғи кўтарилган ҳолатда бўлган булдозерларни омборхоналарда қаровсиз қолдириш, иш вақтида тросни йўналтириш, осма рама ва пичоқда туриш мумкин эмас. Узатмалар қутиси уланган ҳолда двигателни ишга туширишга йўл қўймайдиган блокировкасиз ёки кабинадан туриб двигателни ишга тушириш қурилмаси бўлмаган булдозерни ишлатиш таъқиқланади. 296. Қўйиладиган материалнинг энг катта қиялик бурчаги булдозер ишлашда юқорига кўтарилишида 25º дан, қиялик бўйлаб юк билан тушишда 30 º дан ошмаслиги лозим. Бункерларга келувчи йўлларнинг қиялиги материални юклашда 6 º дан катта бўлмаслиги зарур. 297. Пиёдалар ва шоссе йўллари бўлакланган маъданлар омборхоналари томонидан бруствер ёки девор билан тўсилган бўлиши лозим. 298. Лентали конвейерлар, ўзи юрар бункерлар ёки роторли экскаваторлар ёрдамида юк солинадиган омборхоналарда юқоридаги галереянинг материал омборга ташланадиган бўйлама 24 тирқиши доимий суянчиқлар билан тўсилган ёки тешиклари ўлчамлари 200х200 мм дан катта бўлмаган панжаралар билан ёпилган бўлиши лозим. Download 321.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling