Концентратлар ва булакланган маъданларни ва фойдали казилмаларни бойитишда, саралашда,майдалашда хавфсизлик коидалари. Атамалар ва таърифлар


Download 321.88 Kb.
Pdf ko'rish
bet31/31
Sana14.01.2023
Hajmi321.88 Kb.
#1092827
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Drobilka

Электр газ тозалаш курилмалари 
355.Газларни электр тозалаш ва чанг тутиш курилмалари амалдаги конунчиликка мувофик 
бажарилиши лозим. 356.Бир вактнинг узида малака гурухига эга булган икки киши 
«Истеъмолчилар электр курилмаларидан техник фойдаланиш Коидалари» ва «Истеъмолчилар электр 
курилмаларидан техник фойдаланишда хавфсизлик техникаси Коидалари»га мувофик, 1000В дан 
юкори кучланишли кутариш-тугрилаш агрегатлари ва кисмлар жойлашган бошка жойлар 
калитларидан фойдаланиши мумкин.
357. Газ тозалаш курилмаси буйича битта навбатчига электр филтрга хизмат курсатишнинг 
махаллий йурикномасида назарда тутилган ишларни бажаришдан ташкари бирон бир ишларни 
утказишга рухсат этилмайди.
358. Электр агрегатлари и тугриланган кучланишли линияларини учириш ва ёкиш операциялари, 
шунингдек захира агрегатларига утишни тезкор битта шахс бажариши мумкин. Газ тозалаш курилмаси 
буйича навбатчини бригада аъзоси (икккинчи шахс) сифатида жалб килиш мумкин.
359.Электр фильтр ва унинг секцияларини ички текшириш ва таъмирлаш ишлари электр 
фильтрнинг газдан икки томонлама мустахкам ва соз шиберлар ва тикинлар билан учирилган, назорат 
килиш тизими кучланиши, ерлатишни ечган, корпусни газ колдикларидан тулик тозаланганча 
вентиляция (шамоллатган) килган ва электр фильтрда захарли газлар борлигининг тахлилини утказган 
шароитларда факат электр фильтрни ишга тушириш учун масъул шахснинг бевосита кузатуви ва 
иштирокида амалга оширилиши керак.
360.Чангни тутувчи электр филтрларнинг юкори кисмида ишлашда факат юкори люкларни очиш 
керак. Чанг тутувчи электр филтрларни пастки кисмида иш бошланишидан аввал электродларни 
кокиш ва бункерларни чангдан тулик тозалаш лозим.
Электр печлари 
361.Электр энергиясини Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси 2005 йил 27 январдаги 
32-сонли карорига мувофик тасдикланган «Электр энергиясидан фойдаланиш Коидалари»га мувофик 
технологик максадларда электр билан иситиш максадида кулланишини «Уздавэнергоназорат» 
инспекциясида келишиш учун унинг энергия ташувчи сифатида кулланишини ва иситишнинг бошка 
тури билан (аланга печлари, бугда иситиш, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш) 
алмашиниши мумкин эмаслигини исботлаш зарур.
362.Электр термик курилмалар (печлар)нинг курилиши ва жойлашиши амалдаги конунчилик 
талабларига мувофик булиши керак.
363.Электр термик курилмалар (печлар)ни ишлатишни конунчиликда белгиланган тартибда 
амалга ошириш зарур.
364.Сериясиз тайёрланган, курилиши ва иши амалдаги хавфсизлик коидалари ва меъёрларига 
тугри келмайдиган электр иситиш асбоблари ва электр жихозларининг фабрикаларда кулланиши 
такикланади.
Алока, сигнализация ва автоматика 
365.Фабрикада алока, сигнализация ва автоматика курилмаларини таъминлаш куч тармоги
аккумулятор батареялари ёки тугриланиш курилмаларининг 220В дан юкори булмаган кучланишида 
амалга оширилиши керак. Барча телефон линиялари камида икки симли булиши керак.
366.Алока, сигнализация ва автоматика курилмаларини юкори кучланиш линиялари, 
момакалдирокли разрядлар ва адашган токлар таъсиридан химоялаш зарур.
367.Алока, сигнализация ва автоматикани куриш максадида килинадиган ишлар ижро схемалари 
буйича амалга оширилиши керак.

Download 321.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling