Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари


Download 63.08 Kb.
bet1/9
Sana22.01.2023
Hajmi63.08 Kb.
#1110841
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Payvandlash ishlari


Бібліотека методичних матеріалів
Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари
Электр пайвандлаш ва электротехнологик жараёнларининг ривожланиш тарихи, рус физики В.В. Петров томонидан 1801 йилда электр ёйини кашф этилиши билан бошланган деб хисоблаб келинади. Лекин ўша даврда катта қувватдаги электр энергия манбалари ёки катта қувватдаги электр энергиясини маълум масофага узатиш ҳали кам ривожлангани сабабли, электротехнологик жараёнлар XIX асрнинг охирларигача сезиларли даражада ривожлана олмаган. Биринчи «электр печлари» лекин, чет давлатларда тайёрланган печлар, Россияга айнан XIX асрнинг охирларида келтирилган. Биринчи “ рус электр печи “ 1901 йилда рус мухандис физики В.П.Ижевский лойихаси асосида яратилган. «Электротехнологик жараёнлар» ининг кейинги ривожига А.Н. Лодыгин, С.С. Штейнберг ва А.Ф. Гармолин-лар электр металлургияси соҳасида, С.И. Тельный «Ўзгарувчан ток электр ёйининг электр занжири назарияси» бўйича, М.С. Максименко – «Металлар электротермияси» соҳасида, В.П. Вологдин – «Металларини индукцион қиздириш усуллари» соҳасида, Н.Н. Бенардос, Н.Г. Славянов, О. Е. Патонлар «Электр пайвандлаш» соҳасида, А.В. Нетушил «Ярим ўтказгич ва диэлектрикларни қиздириш назарияси» соҳасида ва А.Д.Свенчанский «Электр қаршилик печлари ва вакуум ёй печлари назарияси» соҳасида изланишлар олиб борган ҳолда ўзларининг салмоқли хиссаларини қўшдилар.


§4.1. Пайвандлаш турлари
Пайвандлаш деб, таркиб жиҳатидан бирликни ҳосил қилишни таъминловчи ажралмас туташтириш усулига айтилади. Пайвандлашда туташтирилаётган юзалар эриш ҳароратигача қиздирилади. Бунда “хамирсимон” даражагача келтирилган металл атомлари катта ҳаракатланувчанликка келиб, I ва II металл юзаларни туташтириш орқали ҳосил қилинган нуқталар А, В, ва С ларда умумий кристаллар ҳосил қилади


(расмга қаранг). Агар ушбу юзаларга ташқи Р куч билан таъсир этилса, бундай нуқталар сони кўпаяди. Бундай усулда металлар юзаларини туташтириш усули пластик пайвандлаш деб юритилади. Бундай усулда ҳосил қилинган туташманинг мустаъкамлиги жуда кичик бўлиб, қатор камчиликка эга, шунинг учун XX - аср бошларигача металл юзаларини “заклёпкалаш” усулида туташтириб келинган. Техника ривожи борган сари мустаъкам туташмалар ҳосил қилишни талаб этиши оқибатида пайвандлашнинг янги усуллари ишлаб чиқилган. Бундайлардан бири 1882 йилда рус физик - муъандиси В.В. Бенардос томонидан ишлаб чиқилган эритиш билан пайвандлаш усулидир. Бунда ишлатилаётган энергия турига кўра пайвандлаш усуллари асосан икки гурухга, яъни кимёвий ва электр пайвандлаш усулларига бўлинади. Электр пайвандлаш эса ўз навбатида қуйидагича классификация қилинади:
Электр пайвандлаш усулларидан электр ёй пайвандлаш ва контактли (қаршилик) усулида пайвандлаш энг кенг тарқалгандир.
Металл электрод ёрдамида пайвандлаш 1888 йилда Н.Г. Славянов томонидан таклиф этилган бўлиб, у пайвандлаш жараёни учун махсус пайвандлаш генератори ва ёрдамчи жиҳозларни ишлаб чиққан.



XIX асрнинг охирларига келиб бутун дунёда 100 га яқин пайвандлаш қурилмалари бўлиб, улардан таъминан 10 таси Россияга тўғри келган. 1924 йилга келиб, Санкт-Петербург “Электрик“ заводида пайвандлаш машиналари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. 1940 йилда собиқ Иттифоқда 65 мингга яқин пайвандлаш машиналари ишлаб чиқилган, металл электродлар сарфи 100000 тоннани ташкил қилган, пайвандлаш орқали бунёд этилган конструкциялар 4 млн тоннани ташкил қилган.

Download 63.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling