Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари


Download 63.08 Kb.
bet3/9
Sana22.01.2023
Hajmi63.08 Kb.
#1110841
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Payvandlash ishlari

4.2. расм. 4.3.расм


Умуман электр ёй пайвандлаш қурилмаларининг ток манбаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
1.Манба ташқи характеристикаси ва ёй статик характеристикасининг бир - бирига тўғри келиши.
2. Салт юриш кучланиши ёйни ёндириш кучланишидан катта бўлиши керак (Uс.ю. > Uё.ё.). Металл электрод билан доимий токда пайвандлашда Uё.ё. = 30 - 40 В, кўмир электродлар учун Uё.ё. = 45 - 55 В. Ўзгарувчан токда пайванлашда эса Uё.ё. = 50 - 60 В.
3. Ток манбаси, пайвандлаш токини бошқариш имкониятини бериши керак.
4. Пайвандлаш ток манбаси қатор ташқи характеристика олиш имкониятига эга бўлиши зарур. Бунда талаб қилинган пайвандлаш токини олиш учун, ёй узунлигини ўзгартириш орқали у ёки бу ташқи характеристика (1) да ишлаш имконияти бўлади.
5. Ёй узилган холатларда кучланиш тезлик билан салт юриш кучланишигача тикланиши ва қисқа туташув холатларида эса кучланиш кескин нолpгача камайиши шарт. Кучланишнинг нолp қийматидан ёй кучланиши қийматига эришиш учун кетган вақт 0.03 секунддан ошмаслиги керак.
Пайвандлаш қурилмалари ўзларининг специфик юкламанинг такрорланувчан - қисқа муддатли режими билан характерланадилар. Бунда ёйни максимал ёниш вақти битта электроднинг тўлиқ ёниши учун кетган вақтга тенг деб ва иш жараёнидаги минимал танаффус вақти - электродни алмаштириш ва ёйни қайта ёндиришга сарф бўлган ҳамда пайвандланаётган махсулотни жилдириш, пайвандловчининг бир ердан иккинчи ерга кўчишига сарф бўлган вақтларга тенг деб қабул қилинади.
Пайвандлаш қурилмасининг такрорланувчан - қисқа муддатли иш режими, юклама токини истеъмол қилиш вақти билангина эмас, балки уланган ҳолат давомийлиги t1 ва танаффус вақти t2 лар билан ҳам характерланади. (1.4.3-расм). нисбати % ларда ифодаланиб,

4.4 -расм
такрорланувчан - қисқа муддатли режим давомийлиги ПР ёки уланиш давомийлиги ПВ деб аталади.
Агар қурилма паспортида ток 250А га ва ПВ = 50 % га тенг деб берилган бўлса, бу ёзув, t1/ (t1+ t2) нисбат 0,5 дан катта бўлмагандагина ишлаш мумкинлигини кўрсатади.
Даврнинг умумий давомийлиги tц - ихтиёрий қийматга эга бўла олмайди, чунки қурилма ғалтакларининг ҳароратига t1 вақтнинг абсолют қиймати таъсир кўрсатади.
Бир постли одатдаги ёй билан пайвандлаш қурилма-сининг номинал режими деб, tц = 5 мин ва ПР = 60, 65% бўлган режим ъисобланади.
Кўп постли қурилмалар манбалари ПР = 100% ли режимга ъисобланиб лойиҳаланади.
Автоматик ёй пайвандлаш қурилмалари манбалари ПР = 50 ва 60% га ъисобланган ( бунда tц = 10 мин).
Манбалар - ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток манбаларига, бир постли ва кўп постли манбаларга ва конструкциясига кўра стационар ва ҳаракатга келтирилувчан манбаларга бўлинади.

Download 63.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling