Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари


Ўзгармас ва ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари


Download 63.08 Kb.
bet4/9
Sana22.01.2023
Hajmi63.08 Kb.
#1110841
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Payvandlash ishlari

Ўзгармас ва ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари
§ 4.2.1. Кўп постли ўзгармас ток пайвандлаш агрегатлари
Белгиланишига кўра ўзгармас ток генераторлари кўп постли ва бир постли генераторларга бўлинади. Кўп постли генераторлар қаттиқ ташқи характеристикада ишлашлари учун аралаш қўзьатиш чўлғамига эга бўладилар.
Алоҳида пайвандлаш пости кўп постли генераторга, ортиб кетиши мумкин бўлган кучланишни бартараф этиш учун белгиланган балласт реостати орқали уланади (бундан ташқари балласт реостати орқали улаш оқибатида ёйнинг барқарор ёниши ҳам таъминланади). Кўп постли пайвандлаш қурилмасининг уланиш схемасини қуйидагича тасвирлаш мумкин. (1.4.6-расм).
Номинал ток 200, 250, 350 А бўлганда балласт қаршиликдаги (РБ) токни бошқариш чегаралари мос равишда 50-200 А; 80-250 А ва 100 - 300 А бўлиши ва ҳар бир бошқариш босқичида токни 10 - 15 А га 5% аниқликда ўзгартириш керак.
Агар генератор кучланиши 60 В, ёйдаги кучланиш 20 В га тенг бўлса ва пайвандлаш металл электродлар ёрдамида амалга оширилса, РБ 40 В кучланишга танланади.

4.6-расм
Ток кучи 40 дан 260 А гача бўлган ва 5 та параллелp секцияга эга бўлган балласт реостат (РБ) схемаси 4.6 - расмда келтирилган:

4.7 -расм


Мисол тариқасида кўрсак, ПСМ - 1000 типидаги ўзгартиргичга бир пайтнинг ўзида пайвандлаш токи 200 А бўлган 9 та постни ёки пайвандлаш токи 300 А бўлган 6 та постни улаш мумкин. Ушбу ўзгартиргич бир корпусли бўлиб, битта умумий ўқ билан бирлаштирилган, қуввати 60 кВт, номинал токи 1000 А бўлган СГ - 1000 типидаги генератор ва қуввати 75 кВт, айланиш тезлиги 1450 айл/мин бўлган асинхрон двигателp АД лардан иборат. Генератор параллель ва кетма-кет чулғамларидан иборат аралаш қўзғатиш чўлғамига эга.
Кўп постли пайвандлаш қурилмалари, қурилманинг ва фойдали қувват бирлигига нисбатан сарфларнинг арзонлиги, ишлаб чиқариш майдонини кам эгаллаши, ишлатишда ишончлилиги каби афзалликларга эга бўлиб, қуйидаги камчиликлардан ҳоли эмас: энергиянинг балласт реостатда сезиларли йўқолиши, стационар ўрнатилган пайвандлаш қурилмаларидан ҳаракатда фойдалана олиш имконияти чекланганлиги кабилардир.

Download 63.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling