4.10 -расм
3. Пайванланаётган маҳсулот бирлигига сарф бўлаётган электр энергияси миқдорининг кичиклиги. Ўзгарувчан ток билан пайвандлашда манба сифатида кучланиши 220 ёки 380 В бўлган махсус пайвандлаш трансформаторлардан фойдаланилади. Улар тузилишига кўра икки кўринишда ижро этилади.:
1) нормал магнит тарқалишни таъминловчи;
2) юқори магнит тарқалишини таъминловчи.
4.10-расмда келтирилган а л о ҳ и д а дросселли пайвандлаш трансформаторлари ҳозирги кунда чиқарилмаганига қарамай фойдаланишда кўплаб СТЭ-22; СТЭ--23; СТЭ-32; СТЭ-34; серияли 250;300;450;500 А пайвандлаш токига эга трансформаторлардан фойдаланилмоқда (ПР = 60 %).
Бундай трансформаторларда пайвандлаш токининг миқдори дросселдаги мавжуд ҳаво бўшлиғи ни ўзгартириш орқали амалга оширила-ди, бунда максимал пайвандлаш токи (зазор) нинг энг катта қийматига тўғри келади.
4.11 - расм.
4.11 - расмда СТН типидаги пайвандлаш трансформатори (Никитин трансформатори деб юритилади) кўрсатилган бўлиб, унда иккиламчи чульам II дан ташқари умумий магнит ўтказичга қўшимча реактив чульам IIк жойлаштирилган. Трансформаторнинг иккиламчи кучланиши II ва IIк чульамлар э.ю.к. ларининг йиьиндиси билан аниқланади. Пайвандлаш токи ҳаво бўшлиьи ни ўзгартириш билан амалга оширилади. Катта ток олиш учун (зазор) ни катталаштириш талаб қилинади.
Саонатда ПР = 65% бўлган СТН - 500, СТН - 700 трансформаторлари кенг кўламда қўлланилмоқда. Уларнинг пайвандлаш токи мос равишда 500 ва 700 А га тенг, манба кучланиши 220 ёки 380 В га тенг.
4.12-расм
Трансформаторларни катта токларга ростлашда улар кичик миқдордаги салт юриш кучланишига эга, кичик токларда эса салт юриш кучланиши қиймати катталаштирилади (1.4.12-расм). Бундай тизимда бошқариш мақсадга мувофиқдир, чунки ёй муҳитининг сезиларли деионизацияси туфайли пасайган пайвандлаш токида ёйнинг барқарор ёнишини таъминлаш учун ёйни ёқиш кучланишининг катта қийматига эга бўлиши мақсадга мувофиқдир.
§ 4.3. Контактли пайвандлаш машина ва қурилмалари
Босим остида пайвандлашнинг кўплаб турлари мавжуд бўлиб, саноатда контактли усулда (қаршилик усули деб ҳам аталади) пайвандлаш кенг тарқалган.
Do'stlaringiz bilan baham: |