Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари
) пайвандлаш усулига кўра - қаршилик усулида пайвандлаш ва эритиб пайвандлаш; 2)
Download 63.08 Kb.
|
Payvandlash ishlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нуқтали пайвандлаш.
1) пайвандлаш усулига кўра - қаршилик усулида пайвандлаш ва эритиб пайвандлаш;
2) белгиланишига кўра - универсал ва махсуслаштирилган; 3) узатиш механизмининг тузилишига кўра пружинали, ричагли, винтли, гидравлик, пневматик ёки электр юритмали узатиш механизмига эга қурилмалар; 4) электродларни қисиш усулига кўра; 5) ўрнатилиши ва монтаж қилинишига кўра -стационар ва ҳаракатдаги. Чокли пайвандлаш қурилмаларининг қуввати 0,75 дан 750 кВА гачани ташкил этади, мисол учун, АСП - 10; МС; К; МСЛ типидаги чокли пайвандлаш қурилмаларининг қуввати 10 - 750 кВА, бирламчи кучланиши 220 ёки 380 В; иккиламчи кучланиши (1,2-3,2) дан (5,5 – 14,6) В гача, ишлаб чиқарувчанлиги соатига 20 дан 200 тагача пайвандлаш, деталларга берилаётган куч 0,5 дан 200 кН га тенгдир. Нуқтали пайвандлаш. Ушбу усулда пайвандлашни 31-расмда келтирилган тартибда тасвирлаш мумкин. Бундай усулда пайвандлашда деталp махсус электродушлагичларга қатирилган электродлар ўртасига ўрнатилиб, қаттиқ қистирилгач, электродлардан ток ўтказилади. Ядродаги ҳарорат металлни эритиш ҳароратидан бир мунча юқори бўлади. Битта нуқтани пайвандлаш учун кетган вақт деталнинг қалинлиги, деталp материалининг ҳоссалари, пайвандлаш машинаси (қурилмаси) нинг қуввати ва детални қисиш кучи кабиларга боғлиқ бўлиб, секунднинг мингдан бир улушидан бир неча секундгача тенг бўлиши мумкин (қўпол равишда пўлат қалинлиги 1 мм бўлса, 1 секунд вақт кетади деб қабул қилинади). 4.14 – расм Нуқтали пайвандлаш усули лист кўринишдаги материалларни, кесувчан стерженларни, шунингдек, листларни стерженp ва бошқа кўринишдаги прокатланган маҳсулотлар билан пайвандлаш учун қўлланилади. 4.15- расм Мисол учун МТ типидаги қурилмалар параметрлари: қуввати 20 - 400 кВ.А; бирламчи кучланиши 220 ёки 380 В; иккиламчи кучланиши ( 1,42 – 2,84 ) дан ( 6 - 12 ) В гача ; пайвандланаётган деталлар қалинлиги 0,25 дан 8,0 мм гача, ишлаб чиқарувчанлиги минутига 40 дан 150 та нуқтагача, электродларга таъсир этилаётган куч 3 – 32,5 кН ни ташкил этади. Download 63.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling