Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари
Download 63.08 Kb.
|
Payvandlash ishlari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Чокли пайвандлаш.
Контактли пайвандлаш ёки қаршилик усулида пайвандлаш деб пайвандланаётган деталлардан ток оқиб ўтиши оқибатида деталларнинг туташ юзаларида иссиқлик ажралиб чиқиши ва юзаларни юқори ҳароратларгача қиздириш (эритиш) оқибатида амалга оширилаётган пайвандлаш усулига айтилади.
4.13 - расм Контактли пайвандлаш усули 3 турда амалга оширилади. - чокли пайвандлаш (1.4.13,а - расм) - нуқтали пайвандлаш (1.4.13,б - расм) - роликли пайвандлаш (1.4.13,в- расм) Контактли пайвандлашни умумий ҳолда ўзгармас ва ўзгарувчан токларда амалга ошириш мумкин. Лекин, кучланиши бор - йўьи бир неча волpт, ток кучи минглаб ва ўн минглаб амперга эга бўлган тўғрилагичлардан фойдаланиш анча мураккаблиги сабабли, контактли пайвандлаш усули амалда фақат ўзгарувчан токдан фойдаланган холда амалга оширилади. Пайвандланаётган юзалар туташмасидаги контакт (контактлар) нинг ўтиш қаршилиги қуйидаги эмпирик тенглама орқали аниқланади: бу ерда: К1 - контакт материалига боғлиқ бўлган коэффициент (0,00067 - 0,00076); Fк - контактга берилаётган сиқиш кучи; m - туташтирилаётган юзалар шаклига боғлиқ бўлган даража кўрсатгичи; (“текислик - текислик” шаклидаги юзалар учун m = 1; чизиқли контактлар учун m = 0.5). Кт - контакт ҳароратини ъисобга олувчи коэффициент, ўз ўрнида: бу ерда: - контакт материалининг ҳарорат қаршилик коэффициенти, С-1 t - контакт ҳарорати, С (қиздирилмаган контактлар учун Кт = 1). Чокли пайвандлаш. Бундай усулда пайвандлашда туташтирилаётган деталларнинг учлари ўзаро бирлаштирилгач, деталлар чокни пайвандлаш ҳароратини таъминловчи миқдордаги, катта ток манбасига уланади ва ундан сўнг деталларга тегишли сиқиш кучи билан таъсир этиб ажралмас чок ҳосил қилинади. Бундай усул билан пайвандлашнинг икки тури мавжуд бўлиб, ундан бири эритмай пайвандлаш ва иккинчиси эритиб пайвандлаш деб юритилади (сварка без оплавления ва сварка с оплавлением). Биринчи усулга кўра пайвандлаш, ток кучи 5-10 кА га ва пайвандланаётган деталнинг кесим юзаси бўйича солиштирма қувват 10 - 15 кВА/см2 га тенг бўлганда амалга оширилади. Иккинчи усулга кўра пайвандлаш, уч босқичда олиб борилиб, бунда деталлар дастлабки қиздириш ҳароратигача қиздирилади, сўнгра эриш даражасигача етказилади ва ундан сўнг узил-кесил пайвандлаш амалга оширилади. Чокли пайвандлаш қурилмалари белгиланишига кўра қуйидаги турларга бўлинади: Download 63.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling