Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари


§ 4.2.2. Бир постли пайвандлаш генераторлари


Download 63.08 Kb.
bet5/9
Sana22.01.2023
Hajmi63.08 Kb.
#1110841
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Payvandlash ishlari

§ 4.2.2. Бир постли пайвандлаш генераторлари
Кўп постли генераторлардан ўзининг ташқи характеристикаси ва конструкцияси билан фарқ қилади. Бир постли генераторларда балласт реостатлардан фойдаланилмаслиги сабабли, улар юмшоқ пасаювчан (крутопадаюўая) характеристикага эга.
Энг оддий бир постли пайвандлаш генератори ўзидан якорp чўлғамига кетма-кет уланган магнитсизлантириш чўлғамига эга генераторни ифодалайди. (1.4.8. - расм).
Расмда :
НО - мустақил қўзғатиш чўлғами;
РО - магнитсизлантириш чўлғами;
Фн - НО чўлғами оқими
Фро-РО чўлғами оқими



4.8-расм
Фн ва Фр оқимлари бир бирига қарама - қарши йўналган. Салт юришда Фр = 0 ва Uо=с.Фн. Юклама режимида ёй кучланиши:
Uд=C(Фн-Фр)-IRг
Фр оқими юклама токига пропорционал бўлганлиги сабабли юклама токининг ортиши Фр оқимининг ортишига олиб келади ва юмшоқ пасаювчи ташқи характеристикада ишлашни таъминлайди. Салт юриш кучланишини қўзьатиш чўлғами занжиридаги реостат ёрдамида ростланади, қисқа туташув токини эса (мос равишда пайвандлаш токини) магнитсизлантириш чўлғами РО нинг ўрамлар сонини ўзгартириш орқали ростланади.





а) б)
4.9 - расм


4.9-расмда бир постли генераторнинг ташқи характеристикалари келтирилган, жумладан 4.9 а - расмда мустақил қўзғатиш чўлғамининг турли токлари учун олинган характеристикалар, 4.9,б-расмда эса магнитсиз-лантириш чўлғамининг турли ўрамлар сонида олинган характеристикалар кўрсатилган.
§ 4.2.3 Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари
Техник - иқтисодий кўрсаткичларни ва талаб қилинган пайвандлаш сифатини таъминлаган ҳолларда ўзгарувчан токда пайвандлаш ўзгармас ток агрегатларида пайвандлашга нисбатан қуйидаги афзалликларга эга:
1. Ўзгарувчан ток пайвандлаш агрегатлари тўғридан тўғри манбага уланишлари муносабати билан, пайвандлаш токи манбасининг нисбатан арзонлиги ва шунингдек, пайвандланаётган маҳсулот бирлигига кўра амортизация сарфларининг кичиклиги.
2. Қурилманинг содда тузилиши, юқори даражадаги ишончлилик ва таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш эксплуатацион сарфларнинг кичиклиги.


Download 63.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling