Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси
Download 1.89 Mb.
|
Soliq Kodeks
- Bu sahifa navigatsiya:
- Умумий қоидалар
- 2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ўзбекистон Республикасининг ҚОНУНИ Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини тасдиқлаш тўғрисида Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 23 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2007 йил 30 ноябрда маъқулланган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № __, ____-модда) 1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси тасдиқлансин.* 2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2008 ва 2009 йиллар мобайнида: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг амал қилиши ва самарадорлиги мунтазам равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин; зарур бўлган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг айрим нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин. 3-модда. Ушбу Қонун 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ Тошкент шаҳри, 2007 йил 25 декабрь, № ЎРҚ–136. *Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси УМУМИЙ ҚИСМ I БЎЛИМ. Умумий қоидалар1-боб. Асосий қоидалар1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси билантартибга солинадиган муносабатларУшбу Кодекс солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни белгилаш, жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига (бундан буён матнда бюджет деб юритилади) ва давлат мақсадли жамғармаларига тўлаш билан боғлиқ муносабатларни, шунингдек солиқ мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. 2-модда. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлариСолиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодексдан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушбу Кодекс билан белгиланади, ўзгартирилади ёки бекор қилинади. Солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодекс қоидаларига мувофиқ бўлиши керак. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодекснинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган тақдирда, ушбу Кодекс қоидалари қўлланилади. Солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжат қуйидаги ҳолларда ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади, агар ҳужжат: 1) ушбу Кодексга мувофиқ бундай ҳужжатни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган орган томонидан қабул қилинган бўлса ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган тартиби бузилган ҳолда қабул қилинган бўлса; 2) солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқларини бекор қилса ёки чекласа, солиқ муносабатлари субъектларининг ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятларининг мазмунини, улар ҳаракатларининг асослари, шартлари, кетма-кетлиги ёки тартибини ўзгартирса; 3) ушбу Кодекс билан тақиқланган ҳаракатларга рухсат берса ёки йўл қўйса; 4) ушбу Кодексда белгиланган тушунчалар мазмунини ўзгартирган ёки бу тушунчалар ушбу Кодексда қўлланилганидан бошқача маънода қўлланилган бўлса. Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда, солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади. Ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган орган ёки унинг юқори турувчи органлари мазкур ҳужжатни бекор қилишга ёки унга зарур ўзгартишлар киритишга ҳақли. Бу органлар ушбу Кодексга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни бекор қилишни ёки унга зарур ўзгартишлар киритишни рад этган тақдирда, бу ҳужжат суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling