Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


Download 1.89 Mb.
bet6/68
Sana16.06.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1500277
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68
Bog'liq
Soliq Kodeks

оила аъзолари – эр (хотин), ота-оналар ёки фарзандликка олувчилар ва болалар, шу жумладан фарзандликка олинганлар;
оператив ижара – молиявий ижара шартномаси бўлмаган мулкий ижара (ижарага бериш) шартномаси асосида мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш;
реализация қилиш – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш. Ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, товарлар жўнатилганлигини (топширилганлигини), ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи квитанциялар, чеклар ва бошқа ҳужжатлар реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир;
роялти – қуйидагилар учун ҳар қандай турдаги тўловлар:
фан, адабиёт ва санъат асарларидан, шу жумладан электрон-ҳисоблаш машиналари учун дастурлар, аудиовизуал асарлардан ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларидан, жумладан ижролар ва фонограммалардан фойдаланганлик ёхуд улардан фойдаланиш ҳуқуқини берганлик учун;
саноат мулки объектига, савдо маркасига, дизайн ёки моделга, режага, махфий формула ёки жараёнга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи патентдан (гувоҳномадан) ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага тааллуқли ахборотдан (ноу-хаудан) фойдаланганлик учун;
савдо фаолияти – қайта сотиш мақсадида олинган товарларни сотишга доир фаолият;
солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби – солиқ солишнинг айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ҳамда айрим турдаги солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек улар юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидалари қўлланилишини назарда тутувчи алоҳида тартиби;
солиқ қарзи – солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз суммаси, шу жумладан ушбу Кодексда белгиланган муддатида тўланмаган молиявий санкциялар;
соф тушум – товарлар (ишлар, хизматлар) нархида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғини ҳамда акциз солиғи суммаларини киритмаган ҳолда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум;

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling