392-модда. Адвокатларнинг даромадларига солиқ солиш тартиби
Адвокатлар томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатганлик учун олинган гонорарлар суммаларига ушбу моддада белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.
Адвокатнинг даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи объектидир.
Адвокатнинг даромади адвокат томонидан юридик ёрдам (хизмат) кўрсатганлик учун олинган сумма билан адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюроларини сақлаб туриш учун ўтказилган маблағлар суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Солиқ солинадиган база адвокат даромадидан адвокат гонорарида ҳисобга олинадиган ягона ижтимоий тўлов чегириб ташланган ҳолда аниқланади.
Адвокатларнинг даромадларига солиқ солиш ушбу Кодекснинг
184–188-моддаларига мувофиқ солиқ агентлари – адвокатлар ҳайъатлари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюролари томонидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |